“Муҳаммад” боғчасида

20160202_102435

Мактабчага ёшдаги болалар тарбияланадиган билим масканлари диёримизда тобора кўпайиб бормоқда. Саховатли инсонлар масжидлар, мактаблар, касалхоналар-у боғчалар барпо этишиб, савоб ишга қўл уришмоқда. Жумладан, Манкентнинг сахийлардан бири бўлган Рустам ҳожи Бегметовнинг саъй-ҳаракатлари натижасида яқинда қишлоқда янги болалар боғчаси дунё юзини кўрди.
Манкентда, шундай қилиб, келажагимиз бунёдкорлари бўлган жажжитой – кичкинтойлар учун мўлжалланган “Муҳаммад” болалар боғчаси иш бошлади. Унда 4 та гуруҳ мавжуд.
Мазкур боғчада таълим ва тарбия тўрт тилда, жумладан, қозоқ, рус, инглиз ҳамда араб тилларида олиб борилади. “Муҳаммад” болалар боғчасининг мудири Улуғбек Бекметов, услубиётчи Зоя Гадецкая, таъсисчи Гулчеҳра Бегметова ҳамда тарбиячи-ю энагаларнинг кичкинтойлардан умидлари катта. Улар ўзларининг бор билимлари, меҳр-муҳаббатларини ёш ниҳолларга армуғон этишмоқда.
Фарзандлар ота-оналарнинг қувончлари, орзу ва умидлари, бахт-саодатларидир. Уларнинг келажакда жамиятимиз турли жабҳаларининг маҳоратли мутахассислари бўлиб етишишлари учун боғча таълим-тарбияси пойдевордир.
Ҳозирги замон талабларига мос, жаҳон андозаларига хос масканлардан бири бўлган “Муҳаммад” болалар боғчасига фарзандларингизни олиб келсангиз, уларни порлоқ келажак сари йўлга солган бўласиз.

Дилдора АКРАМОВА,
“Муҳаммад” болалар боғчасининг қозоқ тили фани муаллимаси.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ