Алоқа | Обуна

ЮРАК ХУРУЖИ ҚАНДАЙ ХАСТАЛИК?

Юрак хуружи, дея аталадиган дард дунёда ўлимнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири ҳисобланади. Тўртдан уч ўлим ҳодисасида унинг қурбонлари қирқ ёшдан етмиш ёшгача бўлган эркак кишилар бўлади.
Одатий юрак хуружи коронар тромбози (қуюлган қоннинг томирларга тиқилиб қолиши) туфайли содир бўлади. Уни оддийгина қилиб, тромбоз ҳам дейилади. Тромбозга олиб келадиган фактор атеросклероз. У юракни қон билан таъминлаб турувчи иккита қон томири – коронар артерияларида бошланади. Бу артериялардан бирига қон тиқилиб қолганида юракнинг бир қисмига қон келиши тўхтаб қолади. Юракнинг бу қисмидаги тўқималар бузилади ва гўё жароҳатланган сингари ўла бошлайди.
Коронар артериялардан бирига қон тиқилганида маълум вақт унинг вазифасини бошқа артериянинг кичик шохобчалари бажариб туради. Маълум вақтдан сўнг, юракнинг қон томирлар таъминотидан ажратилган катта қисми зарур қонни ола бошлайди. Агар иккинчи артерия иккала артерия зиммасига тушадиган фаолиятни бажара олса, одам яшаб қолади. Омадни қаранг-ки, кўп ҳолларда иккинчи артерия шу вақт мобайнида зиммасига тушадиган ишни уддалай олади.
Аксарият одамларда юрак хуружи, ҳаддан ташқари зўр бериб, жисмоний меҳнат қилиш, асаб бузилиши, совуқ қотиш, ҳаддан ташқари ортиқча овқатланиш — юрак одатдагидан кўра, кўпроқ ишлашга мажбур қилинадиган ҳолларда юз беради. Буларнинг барчаси юрак хуружига сабаб бўлавермайди, аммо, ҳарқалай, боғлиқ бўлади.
Аммо оғриқ қўллар, бўйин ёки чап елкада, ҳатто-ки, чап қўл бармоқларида сезилиши ҳам мумкин. Тер босади ва нафас олиш тезлашади. Хуруж қурбони рангпар тусга кириши ва эсанкираган ҳолатда бўлиши, томир уриши жуда заифлашиши мумкин. Бундай белгилар сезилганда, дарҳол шифокор чақириш даркор.
ЮРАК — ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШ ВА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ИШЛАТИЛАДИГАН ДОРИВОР ГИЁҲЛАР
Қуйида ўзининг бир қатор шифобахшлик хусусиятлари билан биргаликда, юрак фаолиятини мустаҳкамлаш ва унинг касалликларининг олдини олиш ҳамда даволаш хусусиятларига эга бўлган шифобахш гиёҳлар билан таништирамиз.
• Ўрик — гиповитаминоз, анемия, геморрой, ошқозон — ичак касалликлари, гижжаларга қарши ва юрак — қон томир касалликларида шифо бўлади.
Атеросклероз ва у билан боғлиқ юрак — қон томир касалликлари, айниқса миокард инфаркти билан касалланишнинг олдини олади.
• Лимон ўт — юрак фаолиятини мустаҳкамлашда беқиёс эканлиги исботланган. Унинг таъсирида юракнинг қисқариш кучи ортади, ҳансираш йўқолади, юрак ўйноғи йўқолади, нафас олиш тезлиги секинлашади ва юқори қон босими пасайиб, нормаллашади. Шунинг учун ҳам, замонавий медицинада гипотензив доривор модда сифатида фойдаланилади.
• Петрушка — юрак — қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволашда шифо бўлади.
• Тирноқгул — юрак фаолиятини яхшилайди, юрак ўйноғида, ҳансирашда, юқори қон босимида шифо бўлади.
• Отқулоқ — юрак фаолиятини мустаҳкамлайди.
• Қирқ бўғим — юрак — қон томир касалликларида шифо бўлади, юрак фаолиятини мустаҳкамлайди.

Суннатулла РАҲМОНҚУЛОВ,
Туркистон шаҳридаги халқаро қозоқ-турк университети

диагностика марказининг олий тоифали кардиолог шифокори.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ