
2017 йилдан ЯМТ мактаблар ва олий ўқув юртлари учун алоҳида бўлади
2017 йилдан эътиборан, ягона миллий тест (ЯМТ)лар мактаблар учун алоҳида ҳамда олий ўқув юртлари (ОЎЮ) учун алоҳида қилиб, иккита йўналишга бўлинади. Ушбу хусусда ҚР таълим ва фан вазири Ерлан Сагадиев ҚР президенти ҳузуридаги марказий коммуникация хизматлари доирасида ўтказилган брифингда маълум қилди.
«Бизда ЯМТлар икки қисмга бўлинади. Битирув имтиҳонлари аввалги ҳолатига — мактабларга қайтарилади, ЯМТлар «SIT” (System Integration Test) халқаро тизимига яқинлаштирилади. Бу эса, ҳаётий шароитга мос ва хосдир, негаки, ҳозирги замонавий олий ўқув юртлари учун мактаб программасини билишнинг ўзигина кифоя ҳамда етарли эмас.
Илло, ҳозирги замонавий олий ўқув юртларининг ўз махсус илмий дастурлари мавжуд ҳамда уларга мувофиқ, ОЎЮга кираётганда, бўлғуси талабанинг алоҳида зеҳний салоҳият (интеллектуаль потенциал)и синаб кўрилади-ки, айни жараёнда унинг ўша ОЎЮ дастурини ўзлаштира олиш қобилиятиям аниқланади.
Янги синов усули – «SIT” (System Integration Test) халқаро тизими ҳисобланади. Ушбу боисдан биз, эндиликда ЯМТнинг ана шу дунёвий мезонига мувофиқ тушадиган янги дастурини тайёрламоқдамиз. Мазкур тартиб жорий этилса, олий ўқув юртларига кириш учун, бундай тестларни ҳамма, яъни – олимпиадаларнинг ғолиблари ҳам, шунингдек, Назарбаев интеллектуаль мактабларининг битирувчилари ҳам, тегишли бошқа даъвогарлар ҳам топширишлари шарт қилиб белгиланади.
Бундай тестлар биринчи марта пайтида бепул топширилади, кейинчалик эса, тегишли ҳақини тўлаган ҳолда уни бир неча марта топшириш мумкин бўлади. Мана шундай усул ҳамда тартиб билан биз «ОЭСР” – дея аталадиган замонавий жаҳон стандартлари сари борамиз. Айни қоидалар навбатдаги йилдан бошлаб, амалиётга татбиқ этилади» – деди Ерлан Сагадиев.
Шунингдек, вазир коллежларнинг битирувчиларига ЯМТларни такроран топшириш имтиёзлари берилиши, улар синовлардан муваффақиятли равишда ўтсалар, олий ўқув юртларининг биринчи курси ўртасидаям ўқишга қабул қилинишлари мумкинлигини таъкидлади.
“КТК”дан олинди.

