Янги раисдан умидимиз катта!

whatsapp-image-2016-12-02-at-16-02-49

Шерзод ПЎЛАТОВ, Астана шаҳри ўзбек этномаданий марказининг раиси:

– Қурултой Қозоғистонда истиқомат қилаётган ўзбек этноси учун жуда муҳим тадбирлардан бири бўлиб саналади. Бизлар “Дўстлик” ҳамжамиятига раис танлабгина қолмай, этносимизни республика ва халқаро масштабда ҳам намойиш этадиган инсонни танласак, тўғри бўларди деб ўйлаймиз. Менимча, агар янги раиснинг режалари ушбу ҳамжамият кенгашининг аъзолари билан биргаликда ишлаб чиқилса, албатта юқорилардан кўринамиз.
Ўзларининг номзодларини саккиз нафар миллатдошимиз қўйгани яхши, демак, бизда ўсиш бор, ишлайман, маданиятни кўтараман, дея интилаётган акаларимиз бор.
Келгусида бўладиган қурултойда номзодлар олдиндан гаплашиб, маслаҳатлашишса, уларни қандайдир бир меъёрлар бўйича танлаб олишса, ўзаро ечимга келишишса, дея тавсия қиламан
Биз танлаган янги раис, яъни “Дўстлик” ҳамжамиятининг раҳбари Икромжон ака Ҳошимжонов мазкур лавозимга муносиб инсон ва у киши Республикамиздаги ўзбек миллатининг мавқеи, маданияти учун бир неча йиллардан бери жон куйдириб ишламоқда.
У кишини ғалабаси билан чин дилдан табриклаймиз ҳамда ўзбекларимизга фойда келтирадиган унумли ишларни амалга оширади, дея ўйлаймиз.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ