Бешикдан то қабргача илм изла! Ёш авлоднинг сифатли билим эгаллаши, нуфузли олийгоҳларда таҳсил олиши, етук мутахассис сифатида миллатимиз номини кўтариши вилоят ўзбек этномаданият жамоат бирлашма маркази раиси Бадриддин Икромжон ўғли Нишонқуловнинг энг асосий мақсадларидан биридир. Айни боис, буни йўналишнинг асосий бўлаги сифатида қабул қилди.
Мазкур йўналиш асосида амалга ошириладиган ишлар кўп. Лекин, аввало, эътиборни бунга масъуллик билан ёндашадиган гуруҳ жамоасини тузиб олишга қаратмоқ жоиз. Ўтказиладиган навбатдаги йиғилиш, айнан таълим кенгаши йўналишига бағишланди. Ва бунга, фақат таълим бўйича иш юритувчи тажрибаси мўл кишилар таклиф этилди.
Вилоят ўзбек этномаданият жамоат бирлашма маркази раиси Бадриддин Икромжон ўғли йиғилишга келган аъзоларга ўз ташаккурини билдира туриб, чин маънода уларнинг ишларига омад тилади ҳамда бошқўшувни бошлади.
Суҳбат яқин кунларда ўтказилган “Тест билимдони” танлови натижалари билан бошланди. “Бу танлов бир неча йиллардан бери ўтказилиб келинади, аммо жорий йилдаги натижаларга суянсак, биринчидан, шаҳар мактабларидан битирувчилар кам келишди, туманлардан ҳам иштирокчилар қувонарли ҳолда эмас. Нега? Бунинг сабабини аниқлаш зарур. Агар қандайдир қийинчиликлар бўлса, танловни жойларда ўтказиш ишларини қўлга олиш даркор” – деган фикрни келтириб ўтди раис Б. Нишонқулов.
Одатдагидек, дастлаб, таълим кенгаши йўналишида иш юритувчи раис ва унинг ўринбосарларини аниқлаб олиш керак. Шулар қаторида Баҳодир Нуралиев ҳамда Шаҳло Норалиеванинг номзодлари овозга қўйилди. Ҳамма келишган ҳолда Сарёмий номли гимназия мактабининг директори, ишбилармон, уддабурон, ҳаракатчан раҳбар — Баҳодир Нуралиевни раис сифатида танлади.
Эндиликда вилоят ўзбек этномаданият жамоат бирлашма маркази қошидаги таълим кенгаши раиси Баҳодир Нуралиев, ўринбосарлари эса — ТурарМаменов, Шаҳло Норалиева, Неъматжон Алметов, Жуман Тошпўлатов, Алишер Усмонов.
– Биз ҳамиша ёш авлоднинг порлоқ келажаги учун хизматдамиз. Вилоятимизда ўзбек тилли мактабларнинг йўқолиб бораётганлиги бугуннинг энг долзарб муаммоларидандир. Тилимизни сақлаб қолиш учун ҳамма биргаликда иш юритса, ўзаро бош қўшиб, фикрлар билан ўртоқлашса, таклифлар бериб, уларни амалга оширишда ҳамроҳ бўлса, бу иш ижобий якун топарди, – деди таълим кенгашининг раиси Б. Нуралиев.
– Албатта, энди бошқа туманлардаги мактабларга ҳам эътибор бериб, уларни ҳам “Тест билимдони” танловига чақирайлик, ота-оналар билан учрашувлар ўтказайлик, болалар боғчаларида ҳам ўзбек тили гуруҳларини очайлик, – дея Баҳодир аканинг гапини тўлиқтирди раис Бадриддин Икромжон ўғли.
Айтилаётган фикрларни қўллаган “NiK” ўқув марказининг устози Ғайрат ака ўзбек тили ва адабиёти фани бўйича ўқиган ёшлар йўқ, шу боис, кўп йиллик тажрибага эга ўқитувчилар таклиф этилиб, улар тренинг ўтказишса, деган таклифни берди. Бегмат Турдиқулов эса, илмий-амалий ишларга Неъматжон Алметовни қўшсак, деган фикрни билдирди.
– Ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларнинг сони камайиб кетиши натижасида ўқитувчилар иккинчи ўқишга киришга мажбурлар. Сабаби, на мактабларда, на бошқа жойларда ўзбек маданият марказини тан олишади. Бу масалада мактаб раҳбарлари билан қатъий иш олиб борилиши керак. Ҳар йили ўтказиладиган ўзбек тили ва маданияти куни байрамига оддий устозларни эмас, директорларниям чақириш жоиз, – деди Бегмат ака юқоридаги кишилар фикрига қўшимча қилиб.
Бундай гапларнинг қанчалар аччиқ ҳақиқат эканлигини, ўзбек тилини сақлаб қолишга қанчалар уринилмасин, бу соҳада ўқишга иштиёқсиз талабаларнинг сони ортиб бораётганлигини Неъматжон Алметов куйинчаклик билан гапирди.
Хўш, нима қилиш керак?
– Ота-оналар билан ишлаш, доимий равишда йиғилишлар ўтказиб туриш, ҳар қандай муаммони ҳал қилишда қўлдош бўлиш мақсадга мувофиқ, – вилоят ўзбек этномаданият жамоат бирлашма маркази раиси Бадриддин Икромжон ўғли шундай, дея йиғилишга якун ясади.
Хуллас, бир гап билан айтганда, меҳр кўзда, деганларидек, йиғилишларнинг тез-тез ўтказилиб турилиши натижасида ҳар ким ўз муаммоларини ҳал қилиши, қийинчиликларни енгиб ўтиши мумкинлиги бошқўшув давомида ўзининг исботини топди.
Навбатдаги йиғилиш 2017 йилнинг 13 май куни ўтказилади, дея белгиланди.
Таълим кенгаши

Баходир Нуралиев.