Фарзанднинг исми ҳамда фамилиясини қандай ўзгартирамиз?

Баъзан қандайдир сабабларга кўра, фарзанднинг исмини ёки отасининг исмини, ёинки фамилиясини ўзгартириш зарурияти туғилади. Бундай вазиятлар ота-она томонидан ўзларининг ўғли ёхуд қизининг исмини бошқача қўйиш, ота-оналарнинг ўз фамилияларини ўзгартириш хоҳишлари пайдо бўлганида, шунингдек, бошқача ҳолатлардаям содир бўлиши мумкин.

Бундай ҳолларда Қозоғистон Республикасининг “Никоҳ (эр-хотинлик) ҳамда оилалар” тўғрисидаги кодекси асосий дастуриламал сифатида хизмат қилади. Мазкур ҳужжатда таъкидланиши-ча, ҳар қандай фарзандга исм қўйиш уларнинг ота-онаси ёки бошқа бунга қонуний тарзда ваколатли бўлган шахслар томонидан амалга оширилади. Отасининг исмини қўйишдаям тегишли талабларга риоя этилмоғи даркор.

Ҳар қандай фарзандга алоҳида-алоҳида ёзилган вазиятда иккита исм қўйилишига изн берилади, аммо бундан кўпайиб кетиши тақиқланади. Қачонки, отанинг исми ана шундай иккиталикдан иборат бўлса, фарзандининг ҳужжатларига унинг исмларидан биттаси ёинки улар иккаласиям қўшиб кўрсатилган ҳолатда ёзилади.

Мабодо отанинг исми, қандайдир сабабларга биноан, ўзгартирилган тақдирда унинг фарзанди ҳали вояга етмаган бўлса, отанинг истагига кўра, боланинг исми алмаштирилади. Гарчи ўғил ёки қиз вояга етган бўлса, ўша фарзанднинг аризасига мувофиқ тарзда тегишли исм ўзгартирилади.

Ота ё онанинг фамилияси ҳар хил бўлган шароитда фарзандга улардан биттасининг фамилияси берилади. Миллий анъаналарни эътиборга олган ҳолда, ота-онанинг хоҳишларига мувофиқ, ўша боланинг ота тарафдан ёинки она томондан бобосининг фамилияси берилишиям мумкин.

Ота билан онанинг ўртасида фарзандга исм, ота исми ёхуд фамилия қўйиш юзасидан вужудга келадиган тортишувлар ҳамда келишмовчиликлар суд йўли билан ҳал этилади.

Гарчанд, қачонки, қайсидир боланинг отаси кимлигини аниқлаш имконияти бўлмаса, унинг отаси, дея расман рўйхатга олинган шахснинг исми ота исми сифатида қўйилади. Мазкур вазиятда унга онанинг фамилияси ёхуд миллий анъаналарни эътиборга олган ҳолда — бобонинг исми фамилия тариқасида берилиши мумкин.

Боланинг фамилияси ўзгартирилиши тақозо этилган тақдирда, у вояга етмаган бўлса, бунга ота ва онанинг фамилиялари ўзгартирилган шароитдагина рухсат этилади.

Ота билан онанинг биргаликда берган аризасига мувофиқ, фарзанд ўн олти ёшга тўлгунига қадар унинг исмини алмаштиришга изн берилади, шунингдек, мана шу даврда биттасининг фамилиясидан бошқасининг фамилиясига ўтказиш-да мумкин.

Мабодо, эр ҳамда хотин ўзаро ажралишиб кетган тақдирда эса, уларнинг боласи унга туғилган пайтида қўйилган фамилияси билан қолади. Одатда, бу – отанинг фамилияси бўлади. Шу билан биргаликда, ота билан она никоҳларини бузмаган ҳолатда алоҳида-алоҳида яшаётган бўлсалар, уларнинг бола билан яшаётгани уни ўз фамилиясига ўтказиб олмоқчи бўлса, мазкур масала ўша боланинг хоҳиш-истаги эътиборга олинган, шунингдек, унга фамилияси берилган шахснинг фикри инобатга олинган ҳолда ҳал этилади.

Айни вазиятда фарзандидан айро ҳолда яшаётган ота ёинки онанинг истиқомат жойини аниқлаш имкони бўлмаган, улардан бири оталик ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, ёхуд бунга қобилиятсиз, дея топилган, шунингдек, улардан биттаси боласини боқиш ва тарбиялашдан бош тортган тақдирда бундай ота ё онанинг фикри эътиборга олинмайди.

Қачонки, агар ота билан она расмий ажралишган бўлиб, улар алоҳида-алоҳида яшаётган шароитларда улардан бола билан яшаётгани унга ўз фамилиясини беришни хоҳлаб қолса, тегишли расмий орган бола манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ажралишдаги ота ёинки онанинг фикрини инобатга олмасдан ҳам туриб, бунга рухсат беради.

Ўн ёшга тўлган боланинг исми ёхуд фамилиясини ўзгартириш, боланинг қонуний вакиллари иштирокида ҳамда фақатгина унинг ўзининг розилиги билан амалга оширилади.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ