Алоқа | Обуна

Ягона миллий тест (ЯМТ): янгиликлар ҳамда ўзгаришлар!

Ушбу йилдан эътиборан, ўрта маълумот берувчи таълим муассасаларида билим олувчи ўқувчиларнинг якуний аттестациясинови сифатида давлат битирув имтиҳонлари амалиётга жорий этилади. Анъанавий умумтаълим ўқув дастурларини ўзлаштирувчи 11(12)-синфларнинг ўқувчилари ҚРнинг қўшимчалар ҳамда ўзгартиришлар киритилган «Таълим тўғрисида»ги қонуни талабларига кўра,давлат умуммажбурий таълим стандарти (ДУТС — ГОСО) тақозосига мувофиқ равишда якуний аттестациядан ўтадилар.
Мазкур синовни ўтказишнинг технологияси ҳамда бунга қайси фанларнинг киритилиши Қозоғистон Республикаси Таълим ҳамда фан вазирлигининг 2016 йил 16 ноябрдаги 660-сонли буйруғи билан белгиланган ҳамда тасдиқланган.
Мактабларнинг ўқувчилари қуйидаги имтиҳонларни топширадилар:
она тили ва адабиёт (мактабда ўрта маълумот олиш тили) — ёзма имтиҳон – эссе (давомийлиги 3 соат)/

“ЖЖ” маълумоти:
Тест синовларини ташкиллаштиришнинг ҳамда ўтказишнинг мўлжалий муддатлари:
Тест синовларида иштирок этиш учун ёзиладиган аризаларни қабул қилиш 10 мартдан бошлаб, 10 майгача давом этади (ЯМТ). Уни қайта топшириш муддатлари: 1-8 август, 5-12 январь кунлари.

Ижодий имтиҳонларни топшириш учун аризалар 20 июндан то 4 июлга қадар муддат оралиғида қабул қилинади.

Ижодий имтиҳонларни ўтказиш муддатлари — 5 июлдан 10 июлгача қилиб белгиланган.

Қозоғистон тарихи —
билетлар бўйича оғзаки имтиҳон;
алгебра ҳамда бошланғич анализ-ёзма имтиҳон (давомийлиги 5 соат);
рус, ўзбек, уйғур ва тожик тилида ўқитиладиган мактабларда — қозоқ тилидан; қозоқ тилида таълим бериладиган мактабларда рус тилидан — тест синовлари;
ўқувчининг ўзи танлаган фан бўйича: физика, химия, биология, география, геометрия, умумжаҳон тарихи, адабиёт, чет тили, информатика — тест синовлари.
Барча имтиҳонлар ҳамда синовлар мактабларнинг ўзларида ўтказилади. Тестлар Қозоғистон Республикаси бўйича бир кунда ўқувчиларнинг ўрта маълумот олган таълим даргоҳларида ўтказилади.
Тегишли тартибларга биноан, гарчи ўқувчи Қозоғистон тарихи бўйича оғзаки имтиҳон саволларига жавоб қайтара билмаса, махсус комиссия унга бошқа билет олишига изн беради (мазкур шароитда баҳо 1 баллга камайтирилади). Қайсидир ёзма имтиҳон учун қўйилган баҳодан ёинки қандайдир тест синовининг натижаларидан норози бўлган ўқувчилар имтиҳон ёхуд тест топширилган куннинг эртасига соат 13.00 га қадар ушбу хусусда махсус комиссияга мурожаат қилмоқлари даркор.
Амалдаги йилда олий ўқув юртларига киришни хоҳлаган мактабларнинг битирувчилари, шу жумладан, таълим грантлари маблағлари ҳисобига ўқишга киришни истовчилар ҳам ягона миллий тест (ЯМТ) синовларини топширадилар.
ЯМТлар ягона миллий тест синовларини қабул қилиш пунктлари (ППЕНТ)да ўтказилади.
Педагогика мутахассисликларини эгаллаш учун ўқишга киришни хоҳловчи битирувчилар тегишли махсус имтиҳонларни 20 июндан то 18 августгача бўлган муддат оралиғида топширишлари мумкин. Тест синовлари 20 июндан 1 июлгача (ЯМТ), тест синовларини такроран тарзда топшириш19 августдан 24 августгача ҳамда 20 январдан то 24 январгача давом этади.
Қатъий муддатлар Қозоғистон Республикаси Таълим ҳамда фан вазирлигининг буйруқлари билан аниқланади.
ЯМТ предметлари
1 блок:
1. Математик саводхонлик — 20 та топшириқ.
2. Ўқиш саводхонлиги — 20 та топшириқ.
3. Қозоғистон тарихи — 20 та топшириқ.
2 блок:
4. Профиль предмети 1 — 30 та топшириқ.
5. Профиль предмети 2-30 та топшириқ.
Барча топшириқларнинг жами: 120 та.
Балларнинг энг юқори (максималь) миқдори: 140 балл.
Ўтиш балли: 140 тадан 50 балл жамғарилса.
Топшириқларни кўплаб келтирилган жавоблар орасидан тўғриларини танлай олиш йўли билан баҳолаш мезонлари қуйидагича меъёрларда: — тўғри жавобларнинг тўлиқ танланиши — 2 балл; 1 хато (1 та тўғри жавоб топилмаган ёки 1 та нотўғри жавоб танланган тақдирда) — 1 балл; 2 та ҳамда ундан-да кўп хатолар — 0 балл.
Тест иштирокчисига қатъиян тақиқланади:
кимлар биландир гаплашиш;
бир ўриндан бошқа жойга бориб ўтириш;
имтиҳон маълумотлари билан ўзаро танишиш ва таништириш;
бошқалардан жавобларни кўчириб олиш;
аудиторияга шпаргалкалар, ўқув дарсликлари ва қўлланмалари, бошқа адабиётлар, калькуляторлар, фотоаппаратлар, мобиль алоқа воситалари (пейжерлар, уяли телефонлар, планшетниклар, “iPad”, “iPod”, “iPhone”, “SmartPhone”); ноутбуклар, плейерлар, радио-электрон алоқа воситалари (“Wi-Fi”, “Bluetooth”, “Dect. 3G, 4G, 5G”)ни олиб кириш ҳамда улардан фойдаланиш; имтиҳон материалларини ғижимлаш, йиртиш йўллари билан ишдан чиқариш (жавобларнинг варақалари ҳамда савол китобчалари); тузатиш (корректура) суюқликларидан фойдаланиш; варақларни йиртиб олиш, шунингдек, бошқа тақиқланган юмушларга қўл уриш.
Тест синовларининг натижалари аудиториялар бўйича ахборот тахта (стенд)ларида имтиҳон қайдномлари кўринишида осиб қўйилади. Уларда фанлар, яъни предметлар бўйича баллар, ИИН ҳамда ИКТлар (абитуриентларнинг фамилия, исм, ота исмлари ИИНларга алмаштирилган) кўрсатилган бўлади.
Тест синовларининг якуний маълумотлари билан Миллий тестлаштириш маркази (МТМ-НЦТ)нинг сайти орқали танишиш мумкин. Бунинг учун тегишли жойга абитуриентнинг ИКТ билан ИИН маълумотлари киритилмоғи талаб этилади.
Шунингдек, синовларнинг баҳолари билан ягона миллий тест синовларини қабул қилиш пунктлари (ППЕНТ)нинг сайти маълумотлари ёрдамида танишсаям бўлади.
ЯМТ топшириш билан боғлиқ бўлган тартиб-қоидаларга риоя этиш ҳамда мана шу борадаги баҳсли-мунозарали муаммоларни ечиш, тестлаштириш жараёнида ЯМТ қатнашчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида апелляция масалаларини текшириб, ҳаққоний хулоса чиқариш учун республика комиссияси, шунингдек, ҳар қайсиягона миллий тест синовларини қабул қилиш пункти (ППЕНТ)нинг махсус апелляция комиссияси ташкил этилади.
Абитуриентларнинг апелляция бўйича ёзилган аризалари тегишли шаклда, ЯМТ натижалари эълон этилган куннинг эртасига соат 13 га қадар қабул қилинади. Бунақа мазмундаги ариза шахсан даъвогар битирувчи томонидан апелляция комиссияси раисининг номига ёзилади ҳамда бир кун ичида кўриб чиқилмоғи даркор.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ