Қорбобо совға беради, шеър ёдлаши, жуда илҳомланиб кетса, қўшиқ айтиши мумкин. Лекин Янги йилнинг қаҳрамони бўлган Қорбобонинг карнай-сурнай чалганини кўрмаган бўлсангиз керак.

24 декабрь куни “Нур” тўйхонасида ўтказилган Янги йил базмида “Ғунча” халқ ансабмлининг санъаткорлари Қорбобо кийимини кийишиб, ҳаммамизни хурсанд қилишди. Янги йил базмининг бош қаҳрамони – ажойиб қўшиқчи, қизил рўмоли, ўзбек қизига хос ибо ва ҳаёси билан таниқли Наргиза Азимова бўлди.
Биз — “Жануб жарчилари” таҳририяти жамоаси ўзимиз билан саккиз йилдан бери ҳамкорлик қилаётган дўстларимизни — уларга Янги йил совғаси тариқасида — концертга таклиф этдик.
Қуйида уларнинг таассуротларини эътиборларингизга ҳавола этаяпмиз.

Наргиза НУРМЕТОВА, Ал-Форобий номидаги 113-сонли умумий ўрта мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси:
– “Жануб жарчилари”га катта раҳмат айтаман. Келажакда бундан ҳам яхши бўлиб, гуллаб-яшнайверишига тилакдошман. Гулираъно Расуловага ташаккурчилигимиз чексиз. Биз Наргиза Азимованинг концертида дам олиб қайтдик, у жуда ҳам яхши ўтди, ҳатто, уни сўз билан айтиб етказа олмайман. Барчамиз хурсанд бўлиб, концертга бориб келдик.
Карима ЭРМЕТОВА, 109-сонли умумий ўрта мактаб кутубхоначиси:
– “Жануб жарчилари” газетаси таҳририяти жамоасига каттакон раҳмат, ишларига ривож тилаб, келгусида биз унинг ўсишига ўз ҳиссаларимизни қўшишга ҳаракат қиламиз.
Наргиза Азимованинг концерти ҳам жудаям қизиқарли ўтди. Ҳаммамизнинг кўнглимиздан чиқди. Ҳаммангизнинг ишларингизга ривож тилаб қоламан ва кейинги йилларга ҳам шундай ўйнаб-кулиб етаверайлик, дея эзгу ният қиламан.
Шаҳноза ЙЎЛДОШЕВА, 71-сонли мактабнинг кутубхоначиси:
– “Жануб жарчилари” уюштираётган Самарқандга саёҳат, Астанага саёҳат, ҳар хил концертлар — ҳаммаси ҳам кайфиятни кўтариб, ҳаётга бўлган кўз қарашнинг янада чиройлироқ бўлиши учун ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Ва, албатта ушбу борада буларнинг ҳаммасига ўз улушини қўшаётган Гулираъно Расулова ва унинг жамоасига каттакон раҳматимини айтаман.
Ўйлайман-ки, бундан кейин ҳам биз “Жануб жарчилари” билан иш олиб борамиз. Ва шу билан биргаликда Янги йилда ҳаммангизга соғлик, ишларингизга омад тилайман ва келгуси йилда янада баландроқ ютуқларга эришаверинглар!
Санобар ХУДОЙБЕРГЕНОВА, Ҳамза номидаги 108-сонли мактабнинг кутубхоначиси:

– Онажоним қувониб қолди! Мен ўзимга берилган таклифномани онамга бердим. Меҳрибоним концертдан олган олам-олам таассуротлари билан қайтди, унинг хурсанд бўлгани менинг ҳам кайфиятимни кўтариб юборди.
Хонанда Наргиза Азимованинг айтган қўшиқлари ҳам инсониятнинг руҳини тебратувчи, қизиқарли бўлди. Мен “Жануб жарчилари” газетасига катта раҳматимни айтаман! Бугунги кунда газетада ёритилаётган мавзулар жудаям долзарб ва қизиқарли.
Фарида ШОДИЕВА, Қизилсув даҳасидаги “Сайрам” ўрта мактабининг кутубхоначиси:
– Биринчидан, ўша тадбирни уюштирганларнинг барчасига катта раҳмат айтаман. Бу концертдан олган таассуротларимиз жудаям яхши бўлди. Биз сал бўлса ҳам ўз ишларимиздан чекиниб, маза қилиб дам олиб қайтдик. Ҳаётда инсон ўзи учун ҳам яшаши керак экан. Бу бизлар учун, нафақат концерт балки янги йилга совға ҳам бўлди.
“Жануб жарчилари”нинг фаолияти янада баландроқ кўтарилаверсин, шу газетага ўз ҳиссаларини қўшаётганларга катта раҳмат, деб қолиб, тўрт қатор шеър айтиб ўтсам:
Отлар туёғидан эзилмас майса,
Майсалар қувонар отлар кўпайса.
Майсадек қувонар меҳрибон элим,
Халқ ғамин ўйловчи мардлар кўпайса.
Шаҳноза ИБРАГИМОВА, “Жансая” болалар боғчасининг методисти:
– Хонанда менда жуда катта таассурот қолдирди. Уни қўшиқлари дилларни қувнатиб, байрамона кайфият улашди. Янги йил совғаси ҳам ҳаммани ҳушнуд этди.
Мен “Жануб жарчилари” таҳририятига ўз миннатдорчилигимни билдираман! Уни ўзбек тилида нашр этилаётган энг аъло даражадаги газета, дея ҳисоблайман. Ундаги мақолалар турли хил вазиятлардан тўғри хулоса чиқаришга ўз ҳиссаларини қўшади.
Барча Сайрам ҳалқини Янги йил байрами билан табриклайман!
Дурдона САИДҚОСИМХОНОВА:
– “Жануб жарчилари” шунақанги даражада кўтарилган газета. Унинг ютуқлари жуда ҳам кўп. Менинг Наргиза Азимованинг концертидан олган таассуротларим ҳам юқори даражада бўлди, Наргиза Азимованинг кийган кийимлари, бизнинг ўзбек миллатимизга хос куйлаган қўшиқлари ҳам дилни қувнатувчан, бари қўшиқлари жонли ижрода айтилди, унинг ўғли ҳам шу ерда онасига ёрдам бериб, онасига таянч бўлди.
Ҳеч бир уюшма бизни бундай концертларга юбормаганди. Концертдан сўнг ҳаммамизга Янги йил совғаларини беришди. Ҳеч бир газета бунақа эътибор билан муносабатда бўлган эмас. Шу жамоага каттакон раҳматимни айтаман. Барчангизни Янги йил байрами билан табриклайман!
Соҳиба МИРҲОЖИЕВА, Ал-Форобий номидаги 113-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси:
– Ҳамкорларини унутмаган газета ходимларидан миннатдорман. Биз бу концертга бориб, нақадар дам олдик, кўнгил кўтариб, Наргиза Азимованинг қўшиқларига диллар яйраб, кундалик ишларимизни бир четга суриб, бир кунга бўлса ҳам асабларимизни тинчлантириб, юқори кайфиятларда бўлдик.
Бу концерт ҳамманинг кўнглидан чиқди: қўшиқчи ҳам камтар, одобли ва либослари ҳам ўзига ярашган экан. Шу тадбирни уюштирганларга миннатдорчиликларим чексиз. “Жануб жарчилари”га ўз ҳиссасини қўшаётганларга ҳам, Гулираъно Расуловага ҳам катта раҳмат! Газетанинг кейинги йиллардаям янада яхши ютуқларга эришавериши учун тилакдошман!
Зулфира ОРТИҚМЕТОВА, “Гул Астана” болалар боғчасининг услубиётчиси:
– Концертдан олган таассуротларим жудаям юқори даражада бўлди, ҳаммамизнинг қалбимизга қувонч нури мўралаб, байрамдан шод қайтдик. “Жануб жарчилари” газетасига ўз миннатдорчилигимни билдираман, газета жудаям қизиқарли ҳолда чоп этилади. Унинг чиқарилишига ўз ҳиссаларини қўшаётганларга катта раҳмат, янада олға қадам босаверинглар. Ёқган чироқларингиз ҳеч сўнмасин. Бизни шундай тадбирга таклиф қилганларингиз учун бағоятда хурсандман.
Ҳаммаларингизни кириб келаётган Янги йил байрамларингиз билан табриклайман!

