
Али Ақбаев номидаги 101-сонли умумий ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиёти фанидан Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига атаб, ўн кунлик ўтказилди.
Ўқувчиларнинг билим савиясини ошириш, уларни ўз фикрларини эркин баён этишга ўргатиш, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатларини кучайтириш, ўзбекона миллий урф-одатларимизни унутмаслик, бирликка, иноқликка чақириш, дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш — ушбу тадбирнинг асосий мақсадлари эди.
Ўн кунликда ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари – Г. Нартаева, М. Ортуқметова, М. Аҳмаджонова ва В. Юлдашевалар қуйидаги тадбирларни ўз вақтида, замон талабига мос, янги технология элементларидан фойдаланган ҳолда олиб боришди.
“Кимнинг хати чиройли” (5-7-синфлар), “Ўқилган асарлар асосида чизилган расмлар кўриги” (5-6-синфлар), “Одил Ёқубов – 90 ёшда” рефератлар кўриги (9-10-синфлар), “Мен, келажаги буюк мустақил Қозоғистон фарзандиман” иншолар кўриги (8-10-синфлар), “Сўз кўрки – мақол” беллашуви (5-синфлар), “Ватан саждагоҳим менинг” назм гулшани (5-11-синфлар), “Навоий зурриёдларимиз” беллашув (5-синфлар), “Мустақиллигим – фахрим!” йигитлар беллашуви (8-, 9-, 10-синфлар), “Ўзбегимнинг қизлари, иболидир ўзлари” қизлар кўрик-танлови (10-, 11-синфлар).
Ўн кунлик сўнгида мактаб ичида “Замонавий таълим технологияси” мавзусида семинар ташкил қилинди.
Семинарда мактаб директори Е. Жолтаев, мактаб маъмурияти, услубий бирлашмалар бошлиқлари ҳамда фан ўқитувчилари фаол иштирок этишди. Кейинчлик ўн кунлик ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, таклифлар айтилиб, унга муносиб якун ясалди.
Али Ақбаев номидаги 101-сонли умумий ўрта мактабнинг
ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси:
Мавжуда ОРТУҚМЕТОВА.

