Алоқа | Обуна

Санъаткорларимиз – Атирауда!

Вилоят ўзбек драма театри жамоаси 2016 йилнинг 7-9 апрель кунлари Шимкент шаҳрида ўтган ҚР Мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда ёзувчи, драматург Р. Ўтарбоевнинг асарларига бағишланган «ТЕАТР КӨКТЕМІ-2016» вилоят театр фестивалида “Азизам Анфиса” трагикомедияси билан иштирок этганди. Спектаклда театр актрисаси Дилдора Холметова Анфиса роли учун “Энг яхши аёл роли” ва театрнинг труппа раҳбари, актёр У. Носиров Итэмган роли учун “Иккинчи пландаги эркак одам” номинациялари билан тақдирлангандилар.

_amt2085

Яқинда эса, яна шундай қувончли воқеа рўй берди. Театр жамоаси Атирау шаҳрида ўтказилган Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, “Парасат” ордени соҳиби, ёзувчи, драматург Раҳимжон Ўтарбоевнинг “ІІ — Халқаро театр фестивали”да иштирок этди.
Фестивалда ҳакамлар ҳайъатининг раиси Асанали Ашимов ҳамда – Есмухан Ўбоев, Сураған Рахмет ўғли, Георгий Пряхин, Талғат Теменов, Илья Жақанов, Иран-Ғайип Ўразбоев, Бусурман Одуракаев, Сулаймон Шадкамлар каби ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирок этишди.
Р. Ўтарбоевнинг 60 йиллик юбилейига бағишланган «Раҳимжон Ўтарбоевнинг Халқаро театр фестивали» ўз ниҳоясига етиб, 5 та театр, яъни Ғарбий Қозоғистон қозоқ драма театри «Жангир хон» тарихий драмаси, Махамбет номидаги Атирау вилоят қозоқ драма театри «Двойник» комедияси, Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театри «Азизам Анфиса» трагикомедияси, Ж. Аймауитов номидаги Павлодар вилоят мусиқали драма театри «Нашахўр ҳақида новелла» драмаси, Кирғизистон Республикаси Шуй вилоят драма театри «Тугалланмаган хикоя» драмаларини томошабинларга ҳавола этишди.
Спектаклда Абутолиб Афанди — О. Тўғонбоев, Едирей Матович — Миркамол Заббархонов, Анфиса — Дилдора Холметова, Итэмган — Улуғбек Носиров, Қутим Салақбоевич — Сайдикарим Маҳмудов, Салим Сакенович — Аҳмадвой Эргешов, Эсган — Шерзод Ходиметов, йигитлар — Баҳром Искандаров, Жавлон Саидов ҳамда умумий саҳналарда — Фарҳод Мансуров, Венера Нишонбоева, Савринисо Рўзиметова, Клара Шодибекова, Зулкарам Тўғонбоевалар ўз ролларини моҳирона ижро этишди.
30 ноябрь куни «Халқаро театр фестивали»нинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Р. Ўтарбоевнинг халқаро театр фестивалида иштирок этган Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театри жамоаси Р. Ўтарбоевнинг 60 йиллик юбилейига бағишланган медаль ва 500 000 тенге пул мукофоти ҳамда “Раҳимжон Ўтарбоевнинг ІІ — Халқаро театр фестивали”да ўзгача иштирок этганлиги ва “Азизам Анфиса” комедиясини саҳналаштириб, томошабинлар эътиборини қозонгани учун ДИПЛОМ билан тақдирланди.
Театр жамоасини қўлга киритган муваффақияти билан табриклаймиз ва бундан-да юксак чўққиларни забт этишларига ва томошабинларнинг эътиборларини қозонаверишларига тилакдошмиз!  Қўлга киритилган ютуқлар муборак бўлсин!

Гулноза ЁРМЕТОВА.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ