
Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон Республикалари орасидаги дўстлик ришталарини тобора мустаҳкамлаш мақсадида ҚХАнинг қўллови орқали ЖҚВ ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси томонидан ташкил қилинган “Дўстлик карвони” номли саёҳатга 2 май куни бир гуруҳ миллатдошларимиз ҳам жўнаб кетишди. 50 нафар оқсоқоллар Туркистон шаҳридан ташриф буюришди.
ЖҚВ ҳокимлигининг ходимлари меҳмонларни Қозоғистон Халқи ассамблеяси (ҚХА) биноси ёнида илиқ қарши олишди. Делегация аъзолари Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилишади.
Яхши ниятлар билан бошланган ушбу саёҳат таассуротлари билан газетамизнинг келгуси сонларида батафсил танишасизлар.

