
Ҳаётда меҳрга ташна инсонларнинг мунгли кўзларига қараб, инсон зоти борки, қалби ларзага келади. Ай-ниқса, кўнгли ўксик болаларга мурувват кўрсатиш, меҳр улашиш саховатли инсонларга хос олижаноб хислатлар сирасига киради.
Манкент қишлоғидаги Иб-роҳим ота номидаги мактаб ташаббуси билан «Болаларга мурувват улашайлик” мавзусида хайрия тадбири ташкил этилди. Уни ўтказишдан мақ-
сад – кўнгли ўксик болаларга меҳр-мурувват кўрсатиб, қу-вонч ва шодлик улашиш, уларнинг қалбида эзгу туйғуларни уйғотишдир.
Мазкур мактаб директори Музаффар Абдусатторов ўқувчилардан Муҳайё Абдухалилова, Муяссар Бўлусова, Бекзод Андарбеков, Диёра Қувашбекова, Юлдуз Қулаҳмедов, Олтинбек Оллобергановларга ўқув қуроллари, турли ўйинчоқларни тақдим қилди. Совғаларни уюштиришда мазкур мактаб ўқитувчилари ҳам саховат кўрсатишди.
Ҳар бир бола – бир дунё. Шундай экан, жамиятимизда улғайиб келаётган барча фарзандларимизга меҳр ва мурувват улашайлик!
Клара ТОЖИҚУЛОВА,
Иброҳим ота номидаги мактаб ижтимоий-педагоги.
Сайрам тумани.

