Ёзнинг илк кунида

IMG-20160601-WA0003

Юртимизда байрамлар, саналар кўп, лекин уларнинг орасида кенг нишонланадиган Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига эътибор ўзгачадир. Чунки авлодларнинг давомчиларини муҳофаза этиш замирида келажакка умид, эътибор, ишонч ётади.
Фарзандлар – оиланинг бахти, жамиятнинг таянчидир. Болаларга эътибор – келажакка пойдевор. Зеро, донишманд айтганидек: “Халқнинг келажагини ўсиб келаётган ёш авлодга қараб англаш мумкин”.
Сайрам даҳасидаги Г. Налибаева бошқараётган Атоий номли 109-сонли мактабда бошланғич синфлар бўйича 220 ўқувчига мўлжалланган “Балапан” соғломлаштириш оромгоҳи тузилди. Оромгоҳ турли қулайликларга эга.
Ушбу байрам мазкур оромгоҳда ҳам кенг нишонланди. Болаларга шодлик ва қувонч улашиш учун мактабга ташриф буюрган “Малика” қандолатчилик фирмасининг раҳбари Ўринбой Ураимжонов ширинликлар, музқаймоқ ва турли хил ичимликлар олиб келди. Масхарабозлар ўйинлар кўрсатишиб, байрамона кайфиятни янада юқори кўтаришди.
“Балапан” оромгоҳининг тарбиячилари – К. Жуманова ва Б. Сайфиддинова ҳам ўз гуруҳлари билан байрамда фаол қатнашишди.
Ёш бўлишига қарамай, эзгу ишларнинг бошида юрган тадбиркор Ўринбой аканинг келгусидаги ишларига омадлар тилаймиз!

Изоҳнинг ҳожати йўқ