
Қорабулоқда жорий йилги футбол мавсуми ниҳоясига етмоқда. Об-ҳаво ноқулай келиб, ёмғир ёққани сабабли шанба кунига режалаштирилган финал ўйини бошқа кунга кўчирилди. Финал босқичи иштирокчилари: “Ҳамза” ва “Рабочий” жамоларининг ўйини мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Бугун эътиборингизга чорак ва ярим чорак ўйинларининг натижаларини ҳавола этамиз. Финал ўйини ҳақидаги батафсил маълумотни газетамизнинг келгуси сонида ўқийсиз.
Қорабулоқ кубоги учун ўтказилган ўйинларнинг натижалари
Чорак финал ўйинлари:
“Фурқат” – “Рабочий: 0 — 3;
“Ҳамза” – Оқсувобод”: 4 — 2;
Ғайрат – “Пахтазарбдор”: 1 — 0;
“Софит” – “Орис”: 2 — 1.
Ярим финал ўйинлари:
“Ҳамза” – “Ғайрат”: 2 — 1;
“Софит” – “Рабочий”: 2 — 5.
З.АҲМАДЖОНОВ.
Тасвирда: Футболдан биринчи тоифали судья Ғулом Алметов ва унинг ёрдамчилари Баҳром Халоев(ўнгда) ва Элдор Раимтоевлар.

