Чимкентда “NiK” ўқув маркази очилди

0
Чимкент шаҳрида ўқув марказини очиш зарурлиги тўғрисида анчадан буён айтилиб келинди. Ниҳоят, Қорабулоқ қишлоғидаги “NiK” ўқув марказининг жамоаси бу ишга бел боғлади ва куни кеча вилоят марказида унинг тантанали очилиш маросими бўлди. Бу жойда, асосан, 5- ва 11- синфлар учун турли фанлардан репетиторлик машғулотлари ўтказилади. Шунингдек, ўқувчиларнинг ижодий ривожланишлари учун тасвирий санъат ва шахматдан машғулотлар олиб борилади. Ўқув марказида, шунингдек ўқувчиларни илмий ишлар ва илмий лойиҳаларга, турли фан олимпиадаларига, маҳаллий ва чет эл олий ўқув юртларига киришга тайёрлаш ишлари йўлга қўйилди. Мазкур марказда кичик ёшдаги ўқувчилар учун узайтирилган кун, 6 ёшлилар учун эса тайёрлов гуруҳлари ҳам фаолият кўрсатади.
Марказда, шунингдек, логопед, психолог маслаҳатларини олишга имконият яратилган. Педагоглар учун семинарлар, тренинглар уюштириш режалаштрилган. Машғулотлар ҳозирча олтита кабинетда икки сменада ўтказилмоқда. Жами 50 ўқувчининг 35 нафари бошланғич синфлардаги дарсларга, 15 нафари репетиторлик курсларига қатнашмоқда.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ