
Тил – миллатнинг руҳидир. Тил – давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – мамлакатнинг юксалиши, демак.
Қозоқ тилига давлат тили мақоми 1989 йилда берилган эди. Шуни таъкидлаш керак-ки, истиқлол йилларида давлатимизда, барча соҳаларда бўлгани каби, давлат тилининг ривожланишида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Жумладан, ҳар йили Жанубий Қозоғистон вилоят таълим бошқармаси ҳамда ҚР ўзбекларининг “Дўстлик” ҳамжамияти ҳамкорлигида анъанавий тарзда “Тилга ҳурмат – элга ҳурмат!” номли танлов ўтказилади.
Жорий йилдаям мазкур танлов уюштирилиб, Шимкент, Туркистон, Кентов шаҳарлари, Сайрам, Тўлебий, Тулкибош, Қазиғурт, Сўзоқ, Мақтарал, Сариағаш туманлари ва Жамбил вилоятидан ташриф буюрган 17 нафар битирувчи давлат тили бўйича эгаллаган билимларини синовдан ўтказишди.
Иштирокчилар иншо (эссе) ёзиш, ўзини ва илм олаётган масканини таништириш, қозоқ халқ мақолларини тўлиқтириш, давлат ҳамда жамоат арбобларини таништириш каби шартлар бўйича баҳслашдилар.
Бегмат ТУРДИҚУЛОВ, вилоят ўзбек этномаданият маркази раисининг ўринбосари, ҳакамлар ҳайъати аъзоси:
– Қозоқ тилига бўлган қизиқиш, аввало унга нисбатан эъзоздан вужудга келади. Мактабларда қозоқ тили дарслари юқори савияда ташкил этилаётганлиги сабабли, унга қизиқиш ортиб бормоқда. Ҳар биримиз давлат тилини тўлиқ ўрганишимиз лозим. Шу ўринда қозоқ адабиёти, қозоқ шоирлари-ёзувчилари ҳақида билишимиз даркор.
Мазкур тадбирни ташкиллаштиришимизнинг мақсади ҳам шу-ки, у давлат тилини чуқур ўрганиб, эркин сўзлашга чорлайди. Бу йилги танлов ўзгача тарзда ўтиб, бош совриндор пойтахтимиздаги Л. Н. Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университетининг сертификати билан тақдирланади. Иштирокчиларнинг ҳам ўтган йилларга нисбатан ижобий томонга силжишлари кўриниб турибди. Уларга, фақат омад тилаймиз, – деди.
“Тилга ҳурмат – элга ҳурмат!” республика танловининг якуний баённомасига мувофиқ, иштирокчилар қуйидагича ўринларни эгаллашди:
Нулифар Сайфиддинова – Шимкент шаҳридаги Атоий номли 109-сонли мактаб ўқувчиси, 142 балл – Бош соврин;
Мафтуна Шайловова – Шимкент шаҳридаги М. Маметова номли 111-сонли мактаб ўқувчиси, 117 балл – І ўрин;
Фарида Тўрахон – Сўзоқ туманидаги Алишер Навоий номли мактаб ўқувчиси, 102 балл – ІІ ўрин;
Азиза Амирсатова – Қазиғурт туманидаги Туроб Тўла номли мактаб ўқувчиси, 100 балл – ІІ ўрин;
Мадина Каримжонова – Тўлебий туманидаги “Султонработ” мактаби ўқувчиси, 84 балл – ІІІ ўрин;
Шоҳиста Маликова – Кентов шаҳридаги Маҳмуд Қошғарий номли мактаб ўқувчиси, 81 балл – ІІІ ўрин;
Умсуной Сулаймонова – Туркистон шаҳридаги Аҳмад Яссавий номли мактаб ўқувчиси, 76 балл – ІІІ ўрин;
Шоира Латипова – Туркистон шаҳридаги Е. Иззатуллаев номли мактаб ўқувчиси, 73 балл – диплом;
Динара Каримова – Сайрам туманидаги Бобур номли 7-сонли мактаб ўқувчиси, 70 балл – диплом;
Атира Эгамбердиева – Сайрам туманидаги Махажанов номли 24-сонли мактаб ўқувчиси, 69 балл – диплом;
Диёра Сайдикаримова – Тулкибош туманидаги Алишер Навоий номли мактаб ўқувчиси, 69 балл – диплом;
Насиба Абубакирова – Сайрам туманидаги Маҳмуд Қошғарий номли 26-сонли мактаб ўқувчиси, 68 балл – диплом;
Лайло Тоҳирова – Сариағаш туманидаги Т. Бекманова номли 114-сонли мактаб ўқувчиси, 66 балл – қониқарли;
Мафтуна Худойназарова – Мақтарал туманидаги “Асыл мұра” мактаби ўқувчиси, 59 балл – қониқарли;
Гулшан Тилауова – Мақтарал туманидаги “Мақтажан” мактаби ўқувчиси, 57 балл – қониқарли;
Зилола Қосимова – Тараз шаҳридаги 4-сонли мактаб ўқувчиси, 54 балл;
Асел Тилла – Сариағаш туманидаги Улуғбек номли 29-сонли мактаб ўқувчиси, 33 балл.
Танловда ғолиб бўлган қатнашчиларга республикамиздаги нуфузли олий ўқув юртларининг сертификатлари, яъни ўқув грантлари топширилди. Жумладан, олий ўрин соҳибаси Нулифар Сайфиддинова – Л. Н. Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университетининг, 1-ўрин соҳибаси Мафтуна Шайловова – Жанубий Қозоғистон Давлат педагогика институтининг, 2-ўрин соҳибаси Фарида Тўрахон – Жанубий Қозоғистон муҳандислик-педагогика халқлар дўстлиги университетининг, 2-ўрин соҳибаси Азиза Амирсатова – Жанубий Қозоғистон муҳандислик-педагогика халқлар дўстлиги университетининг, 3-ўрин соҳибаси Мадина Каримжонова — Жанубий Қозоғистон муҳандислик-педагогика халқлар дўстлиги университети президентининг, 3-ўрин соҳибаси Шоҳиста Маликова — Жанубий Қозоғистон муҳандислик-педагогика халқлар дўстлиги университети президентининг, 3-ўрин соҳибаси Зилола Қосимова — “Шимкент” университетининг сертификатлари билан тақдирланишди.
Танлов ғолиблари ва совриндорларини чин қалбимиздан қутлаймиз!
Дилноза ҲАСАНОВА.



