
2003-2004 йилларда туғилган болалар орасида ўтказилган футбол бўйича Қозоғистон чемпионатида Жанубий Қозоғистон вилояти шарафини ҳимоя қилган Қорабулоқ жамоаси катта ғалабага эришиб, иккинчи бор чемпионлик унвонини қўлга киритди!
Сайрам туманидаги “Қайнарбулоқ” мактабининг ўқувчиларидан ташкил топган мазкур футбол жамоасининг мана шундай тарихий натижага эришувида “NiK” футбол клуби мураббийлари ва Қорабулоқдаги 4-сонли туман спорт мактаби устозларининг, жумладан, жамоанинг бош мураббийлари – Ойбек ва Саидмурод Тошметовлар, шунингдек, жисмоний тарбия ўқитувчилари – Шерали Норбўтаев, Муҳитдин Нишонқулов, Рустам Мамасолиев, Исмол Эргешовларнинг ҳиссалари катта бўлди.
Айтиш жоиз-ки, ўтган йилги турнирда ҳам Қорабулоқ қишлоғидаги мактаблар ўқувчиларидан ташкил топган “NiK” жамоаси аъзолари мана шундай муваффақиятга эришган эдилар.
Ёш футболчилар, дастлабки босқичда Астана шаҳри, Шимолий Қозоғистон, Атиров, Павлодар вилоятларининг жамоаларини мағлуб этишган бўлса, финалда Алмати шаҳрининг жамоаси устидан 2-0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ҳамюртларимизни мазкур улкан ютуқ билан чин қалбимиздан қутлаймиз!

