Алоқа | Обуна

Аёл чинакам матонат соҳибасидир!

Дарҳақиқат, аёл ақл-у иродаси, жасорати билан ҳаёт давомийлигини таъмин этади. Болани дунёга келтириб, бор меҳр-у муҳаббати билан вояга етказади.
Ўзининг орзу-умидларини фарзандларининг саломатлиги, одоби, билими ва ойдин келажаги – бахт-у камолида кўради.
Бугун юртимизда аёлларнинг ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий нуфузларини кўтариш, уларнинг оила ва жамиятдаги фаол иштирокларини таъмин этиш учун кенг имкониятлар яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётир. Бундай саъй-ҳаракатлар эришилаётган ютуқларда намоён бўлмоқда. Юксак иқтидорли қизларимиз жаҳон ареналарида улкан ғалабаларни қўлга киритиб, жонажон диёримизнинг номини дунёга ёймоқда.
Юртимиз хотин-қизлари ўзларининг ва фарзандларининг саломатликларини мустаҳкамлаш борасида қайғураётганликлари, шунга интилаётганликлари оилаларда соғлом турмуш тарзи даражасининг ошиб бораётганидан далолатдир.
Яна бир мисол: мамлакатимиз иқтисодиётининг барча соҳалари ва тармоқларида хотин-қизлар ҳам фаолият кўрсатишмоқда.
Бу – аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва роли муҳим эканлигини кўрсатмоқда. Бу каби мисолларни эса, кўплаб келтириш мумкин.
Дарҳақиқат, аёлнинг қўли теккан чўп япроқ ёзади, нигоҳи тушган боғ бўстонга айланади. Сабаби аён, аёлда баҳор фаслининг фазилати, эзгу хислати, латофати бор.
Янгиланиш ва яшариш фаслининг хотин-қизлар байрами билан бошланишида ҳам ана шундай ҳикмат мужассамдир.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар! Хонадонларингизда ҳамиша яхшиликлар кўп бўлаверсин!

Ҳурмат ва эҳтиром билан,
“NiK group” корпорациясининг президенти, вилоят маслаҳатининг депутати, Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек этномаданият
жамоат бирлашмаси раиси:
Бадриддин НИШОНҚУЛОВ.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ