Сариоғоч туманида 2000-2002 йилларда туғилган ўғил болалар орасида эркин кураш бўйича ЖҚВ чемпионати ўтказилди. Мазкур чемпионатга вилоятимизнинг барча туманлари ва шаҳарларидан ёш полвонлар ташриф буюришган бўлиб, барчаси ўз вазн тоифасида имкониятларини синаб кўришди ва ЖҚВ чемпиони, деган номга лойиқ бўлишга ҳаракат қилишди.

Ўшалар орасида кураш гиламига отланган Сайрам даҳасидаги 12-сонли спорт мактабининг полвонларидан Азимжон Қурвонбоев ҳамда Адилет Осербай ўз вазн тоифаларида фахрли иккинчи ўринни эгаллашиб, кучлилар сафидан жой эгаллашди.
Шу билан бирга, спорт мактабимизнинг эркин курашдан устоз-мураббийси кураш гиламида беллашувларга ҳакамлик қилиб, ўзининг тажрибали ҳакам эканлигини намоён этиб, чемпионатнинг “Энг яхши ҳаками” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.

