
Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасида Қоратов тумани ҳокимлиги девони, “Нур Отан” партияси ҳамда 12-сонли ихтисослаштирилган спорт мактаби ташаббуси билан мактаб ўқувчилари, ёшлар ва фахрийлар орасида волейболдан турнир ўтказилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Қоратов тумани ҳокими Ғалим Исмаилов спортчиларни қизғин табриклаб, илғор спортчиларга “Алғис хат”лари топширди. Шунингдек, вилоят ўзбек этномаданият маркази раиси Икромжон Ҳошимжонов, Сайрам тумани маслаҳати депутати, тадбиркор Шерали Усмонов, партия бошланғич ташкилоти сардори Бахтиёр Юсупов, спорт мактаби директори Ҳасан Маккамбоевлар ҳам волейболчиларга омад тилаб, эзгу истакларини изҳор этишди.
Мусобақа натижасига кўра, фахрийлар орасида спорт жонкуяри Бекмурод Абдураҳмонов бошқарган жамоа ғолиб бўлди. Ўқувчи қизлар орасида Дилшод Исаметов мураббийлик қилган Ал-Форобий номли мактаб жамоаси зафар қучди. Умумжамоа ҳисобида сайрамликлар ғалабага эришишди.

