Қўл терисини парвариш қилиш бўйича маслаҳатлар

Ўлкамизга кириб келган баҳор фасли уйғониш ва янгиланиш билан ташриф буюрди. Айни дамларда аёлларимиз гўзаллик учун, нафақат юзга, балки қўлларининг кўринишига ҳам эътиборли бўлишлари лозим.

Қўл териси юз терисидан кўра, тезроқ ўз гўзаллигини йўқотади. Бунга асосий сабаб, қўлларни кўп сувга уриш, қўл териси иссиқлик ва совуқликни тез-тез ўзида ҳис этади, тери учун зарарли бўлган кимёвий моддалар (кир ювиш ва тозалаш воситалари), асосан қўл териси билан тўқнаш келади.

Шунинг учун, мунтазам равишда, юзни парвариш қилгандек, қўлларни ҳам парвариш қилиб туриш муҳим. Юзларимиз қанчалик гўзал бўлмасин — қўл ва оёқ териси дағал, рангсиз ва носоғлом кўринишга эга бўлса, бу унга чирой қўшмайди. Юз териси камчиликларини косметика билан беркитиш йўли бор, лекин қўл терисининг нуқсонларини ҳеч нарса билан беркитиб бўлмайди. Шунинг учун, қуйидаги маслаҳатларга амал қилиш жоиз:

Ҳар куни ётишдан олдин қўлларни илиқ сувда ювиб, витаминга бой қўл кремини суриб олиш керак.
Уй ишларини бажариш жараёнида кимёвий воситалардан фойдаланилган пайтда, албатта ҳимояловчи қўлқопни кийиб олиш лозим.

Ҳафтада камида бир марта қўлга крем суриш давомида қўл терисини массаж қилиш тавсия этилади.
Совуқ кунда ташқарига қўлга ҳимояловчи крем сурган ҳолда чиқиш керак.

Қўлни яхшилаб сочиқда артиш муҳим, ҳўл терида модда алмашинуви тез бузилади. Қўл териси учун фойдали крем (уй шароитида): 1 дона олмани қирғичдан чиқариб, 2 ошқошиқ зайтун ёғи билан аралаштирамиз. Бунга 1 чойқошиқ вазелин қўшиб, қўлимиз терисига 10 дақиқага суриб қўямиз. Сўнг ювиб ташлаймиз.

Қуёш нурларига қарши кремни қўл терисига ҳам суришни унутмаслик керак. Қўлни жуда қайноқ ёки жуда совуқ сувда ювмаслик лозим.

Агар қўл териси жуда ҳам кир бўлса, терини совунда ишқалаб ювишдан кўра, лимоннинг бир бўлаги билан кир жойларни артиб чиқса, ҳам кири кетади, ҳам тери ранги оқаради.

Қўл терисининг қуруқлашиши ва ёрилишига қарши. Инсон қўли шахси ҳақида кўп нарсадан хабар беради, айниқса — ёшидан. Бироқ қўлга кундалик парвариш, фақат шу учунгина эмас, аъзоларнинг бошқа бўлаклари сингари, унга ҳам кўнгил бўлиб туриш керак. Соғ ва парвариш қилинган қўл эстетика тимсолидир, шу билан бирга, инсонга яхши кайфият бағишлаб, ўз ўзини ҳурмат қилишга имкон яратади.

Шу сабабли, қўл парвариши ҳар бир инсонга керак. Қуйидаги омиллар сиз учун зарур бўлади:
Ялпиз қўшилган қорамой қўшмаси чарчоқни босиб, қўл шишини қайтаради.
Агар қўл терласа, эрталаб қўл ювар чоғида сувга 1 чойқошиқ спирт қўшинг. Қўлларингизни ҳафтасига бир марта эркалаб, кўнгил бўлинг. Бунинг учун, бир соат етарли. Шунда қўлингиз текис, нозик, чиройли кўринади.

Насиба ИРИСАЛИЕВА, шифокор.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ