
Вилоят рус драма театрида йил якунига кўра, турли соҳаларда фаолият кўрсатиб, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига шахсий ҳиссаларини қўшган пешқадам касб эгаларини тақдирлаш тадбири ўтди. Вилоят ҳокими Б. Атамқулов жорий йилда ана шундай шарафга эришган инсонларни қутлаб, уларга дипломлар ва совғалар топширди.
Шуниси қувончли-ки, Сайрам туманининг Оқсувкент қишлоғидаги “Күншуақ” болалар боғчасининг катта тарбиячиси Шоҳида Юсвалиева “Йил тарбиячиси” номинациясига лойиқ, деб топилди.
Шоҳида Камол қизи Манкент қишлоғида таваллуд топган, Тошкент шаҳридаги мактабгача тарбия педагогика билим юртини, Қозоғистон Халқлар дўстлиги университетининг мактабгача тарбия факультетини тамомлаган 1-тоифали мутахассисдир. У, қарийб чорак асрдан буён мазкур соҳада фаолият кўрсатмоқда.
Тасвирда: Оқсувкент қишлоғидаги “Күншуақ” болалар боғчаси мудираси Айгул Қаумбаева ва катта тарбиячи, “Йил тарбиячиси” унвони соҳибаси Шоҳида Юсвалиева.
Ўз мухбиримиз.

