Ўтган ҳафтада ҳаваскор бокс бўйича бир неча маротаба Қозоғистон чемпиони Фаррух Шоназаровнинг хотирасига бағишлаб, баскетбол бўйича турнир бўлиб ўтди.
12-марта ташкиллаштирилган мусобақанинг очилиш маросимида Алия Юсупова, Занғар Қасқаев ва Биржан Жақиповлар иштирок этишди. Бир кунда ўтган ўйинларда Ўзбекистоннинг Чирчиқ шаҳридан баскетболчилар келишди. Шунингдек, Тараз, Қорабулоқ ва Шимкентдан жамоалар иштирок этишди.
Шоназаров спорт иншоотида ҳар бир ўйин қизиқарли ўтди. Қорабулоқ командаси таразликларни мағлубиятга учратди. Чирчиқ жамоаси эса, шимкентлик гимназия ўқувчиларидан устун келишди.
Бир сўз билан айтганда, ҳар бир иштирок этган жамоанинг аъзолари юқори тайёргарлик билан келганини намойиш этишди.
1-ўринни Шимкент шаҳрининг 8-сонли гимназияси баскетболчилари эгаллашди. Улар финалда қорабулоқлик рақибларидан устун келишди.
Кучли учликка ўзбекистонликлар жойлашишди. Чирчиқ жамоасининг совриндорлар орасидан ўрин олиши қувонарли ҳол.
Ғолибларга турли даражадаги қимматбаҳо совғалар топширилди. Мусобақанинг энг яхши баскетболчиси номинациясида ўзбекистонлик Зуҳриддин Шорустамов ғолиб, дея топилди. Энг яхши тўпурарлик мақоми — “Сайрам” баскетболчиси Абдумалик Медешовга насиб қилди.




