Алоқа | Обуна

Пауэрлифтинг

Аввал хабар берганимиздек, Америка Қўшма Штатларининг Орландо шаҳрида август ойининг охири ва сентябрь ойининг бошларида спортнинг пауэрлифтинг тури бўйича ёшлар орасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Ушбу жаҳон чемпонатига йўлланма олган ҳамюртимиз, Сайрам диёридаги 12-сонли спорт мактабининг тарбияланувчиси Каримжон Содиқов ўз вазн тоифасидаги (59 килограмм) уч кураш баҳсларида 465 килограммлик (175+95+195) натижа билан Америка ва Япония атлетларидан кейинги фахрли 3-ўринни эгаллаб, бронза медали соҳиби бўлди ва устозлари ҳамда қозоғистонликларнинг ишончларини оқлади.
Худди шундай яна бир ҳамюрт атлетимиз Дониёр Шавкатов (74 килограмм) ўз вазн тоифасида уч кураш баҳсларида 555 килограммлик натижа билан 3-ўринга кўтарилди ҳамда бронза медали соҳиби аталди, олдинда эса, Тайбей ва АҚШ атлетлари бўлишди.
Уларнинг устозлари — Қаҳрамон, Ғайратжон ва Рустам Содиқовлар.

И. ТОЖИБОЕВ,
Сайрам даҳаси.
Шимкент шаҳри.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ