Алоқа | Обуна

“Абай ўқишлари” ўтди

DSC_7620

Қозоқ халқининг улуғ мутафаккири ва шоири Абай Қўнонбоевнинг ижодини пухта ўрганиш борасида юртимиз таълим масканларида ҳам эътиборли ишлар юритилмоқда. Жумладан, Шимкент шаҳридаги 71-сонли мактабда анъанавий “Абай ўқишлари” тадбири ўтди. Унда 5-7 синфлардан жами ўн ўқувчи қатнашиб, “Ўз-ўзини таништириш”, Абай шеърларини ёд айтиш ва қўшиқларидан ижро этиш бўйича ўзаро беллашишди. Айтиш жоиз-ки, ўқувчилар Абайнинг бой  ижоди ва унинг умумбашарий меросини пухта ўзлаштиришганини намоён қилишди.
Махсус ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, биринчи ўрин 6-“А” синф ўқувчиси Гулнур Абдумаликка насиб этди, 5-“В” синф ўқувчиси Мақулбай Айгерим иккинчи, 7-“В” синф ўқувчиси Мария Ракель Қамариддинова учинчи ўринни эгаллашди.
Танловда фаол иштирок этган Тахмина Турдиматова, Мафтуна Шопўлатова, Юлдуз Содиқова, Гавҳар Исроилова, Ҳулкар Мирқодирова, Зарнигор Сидихонова каби ўқувчилар “Ташаккурнома”лар билан тақдирланишди.

Ўз мухбиримиз.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ