Ҳунарли устозлар

Ҳунарли устозлар

Сайрам туманининг маркази – Оқсувкент қишлоғида жойлашган, моҳир раҳбар Гулчеҳра Камол қизи Исмоилова директорлик қилаётган Гуманитар-педагогика коллежи жамоси турли соҳалар бўйича талабаларга сифатли билим бермоқда.

Таълим соҳасида рўй бераётган ўзгаришларни, янги технологияларни тўғри тушунган ҳолда мукаммал ўрганмай туриб, билимли мутахассислар тайёрлаш мумкин эмас. Бугунги кунда коллежнинг олдига қўйган асосий мақсади – ёш авлодда одамийлик, ватанпарварлик фазилатларини, эстетик тарбияни шакллантириш, мақсадга ета оладиган, ҳаракатчан, қобилиятли кадрлар тайёрлашдир. Элбошимиз Н.А.Назарбаев ўзининг «100 аниқ қадам» миллий режасида таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратди, бунга 77- ва 78- қадамлар мисол бўла олади.
Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши, келажаги – билимли ёшлар қўлидадир. Буни қалбдан ҳис қилган коллежнинг ҳар бир устози ўз фаолиятида ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланмоқда. Буни амалга ошириш учун коллежнинг моддий базаси етарли. Устозлар дарс беришнинг интерфаол-янги услубларини қўллашмоқда. Чунки бу – замон талаби.
Илғор тажрибани оммалаштириш учун коллежнинг 2-тоифали математика ва физика ўқитувчиси А.Шотемирова етакчилигидаги А.Мада-ев, М.Тожибеков, М.Шодиева, С.Раҳ-матуллаевалардан иборат ижодий гуруҳ  Оқсувкент қишлоғидаги  47-сон-ли умумий ўрта мактаб рус тили ва математика фани ўқитувчилари З.Қўрғонбекова, Ш.Қурбоновалар би-лан ҳамкорликда «Мантиқий тафаккурни ривожлантириш технологияси» мавзусида коучинг-семинар ташкил этишди. Чунки билимнинг мазмунини очиш учун янги технологиялар керак. Шулардан бири – «Мантиқий тафаккурни ривожлантириш технологиясидир». Мазкур педагогик технология ўқувчиларнинг ижодий ўйлаш қобилиятларини шакллантиради, билим савиясини орттиради ва уларда фанга бўлган қизиқишни ривожлантиради. Янги технология таъсирида ўқувчининг фаоллиги ортади ва у ўз фикрини очиқ айтишга, мантиқий нуқтаи назардан ўйлашга ўрганади. У берилган вазифаларни ҳамда дарс давомидаги топшириқларни қўшимча изланиш орқали амалга оширишга, фикр айтишга ва ўзгаларнинг фикрини тинглашга, кўпчилик билан ишлашга интилади.
ХХІ аср устозларининг олдига қўйган бош мақсади – ёш авлоднинг масъулиятини ошириш, уларни фаросатли, маданиятли, қизиқувчан қилиб,  ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир. Бунда мантиқий тафаккурни ривожлантириш технологияси жуда қўл келади.

А.МАДАЕВ,
М.ТОЖИБЕКОВ,
Оқсувкент Гуманитар-педагогика коллежи ўқитувчилари.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ