Алоқа | Обуна

Тинчлик ва тотувлик маданияти

tinchlik va totuvlik

Астанада Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташаббуси билан уюштирилган 2-Халқаро медиафорум бўлиб ўтди. «Бейбітшілік пен келісім мәдениеті» мавзусида ўтказилган мазкур йирик анжуманда замонавий трендга айланган – блоггинг масалалари, миллатлараро қадриятларни ўрганишда медиа технологияларнинг аҳамияти каби долзарб мавзулар муҳокама этилди.
Унда Россия, Арабистон, Хитой, Озарбайжон мамлакатлари ва республикамизнинг турли ҳудудларидан келган жами 300 нафардан ортиқ оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди. Уларнинг барчаси этножурналистика жабҳасида меҳнат қилишади. Жорий йилда ўтказилган медиафорумда миллий газеталар кўргазмаси ҳам уюштирилди. Бу қаторда “Жануб жарчилари”, “Руҳият дунёси”, “Болалар олами” газеталарининг ҳам муносиб ўрин эгаллагани улкан фахрдир. 3 кун давом этган анжумандан фотоҳисобот газетамизнинг 8-саҳифасида эълон қилинмоқда.

20151112_144616Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раисининг ўринбосари – Қозоғистон Президенти Маъмуриятининг Қозоғистон халқи Ассамблеяси Котибияти раҳбари Е.Тўғжанов медиафорумни очиқ деб эълон қилмоқда.

20151112_142032ҚР Парламент Мажлиси депутатлари Р. Холмуродов ва М. Аҳмадиевлар “Жануб жарчилари” газетасининг кўргазмаси билан танишишмоқда.

11222008_962535147125572_7591486112686067120_nҚР Президенти қошидаги “Ижтимоий тотувлик” давлат корхонаси директорининг ўринбосари Ғазиз Телебаев ва озарбайжонлик сиёсатшунос, “New Baku Post” газетасининг бош муҳаррири  Тофиг Аббасовлар билан бирга эсдалик расм.

12219524_962920943753659_5217430860550791779_n“Мир” телерадиокомпанияси журналистлари бизни студияга чақиришиб, ҳар уччала газетамиз ҳақида ҳикоя қилиб беришимизни сўранишди. “Казмедиамарказ” биносининг 22-қаватида жойлашган студияда ўзбек ва озарбайжон тилларида чоп этиладиган газеталар ҳақида суҳбат уюштирилди.

12234925_962653323780421_2846561766159244758_n Медиафорум мезбонлари – миллий либосдаги гўзал қизлар даврасида.

12241529_962477900464630_2485930805097716674_nЭнди бизнинг газетамиз Қозоғистон халқи Ассамблеяси кўргазмасида муносиб ўрин эгаллаб туради.

12249627_962653200447100_4881807009324214756_n“Жануб жарчилари” газетасининг кўргазмадаги стенди кўпгина ҳамкасбларимиз эътиборини  ўзига жалб этди. Астана радиосига бизни таклиф қилишиб, ярим соатлик эшиттириш тайёрлашди.

 

 

Изоҳнинг ҳожати йўқ