Алоқа | Обуна

Анорнинг фойдали хусусиятлари

Анор ер юзидаги энг фойдали мевалардан бири ҳисобланади. Уни қадим замонлардан бери севиб истеъмол қилишади. Таркибида турли-туман витаминлар, бириктирувчи тўқималар, микроэлементлар мавжуд.
Анор дарахтини етиштириш ҳамма томондан ёқимли ва фойдали. Унинг пўсти, илдизлари шифобахш, баргларини дамлаб ичиш мумкин, меваси жуда ширин. Қуритилган анор гуллари чой сифатида дамлаб ичилса, гипертоникларга катта фойда беради.
Анор шарбати витаминларга бой маҳсулот ҳисобланади, шу боис уни организмнинг силласи қуриганида, камқонликда, атеросклерозда, нафас олиш йўллари инфексияларида, бронхиал астмада, ангинада, радиоактив нурланишида ичиш тавсия этилади.
У хўл мева сифатида ҳам, мураббо кўринишида ҳам шифобахш ҳисобланади . Анор ўз таркиби ва фойдали хусусиятларига кўра шу даражада ноёбки, уни ҳам тиббиётда, ҳам косметологияда қўллашади.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ