Алоқа | Обуна

Болаларни ота-она тарбиялайди, ота-онани-чи?

(Психологик тест).

Болалар тарбиясида ота-онанинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Улар боланинг бош “лойиҳачиси”, “ихтирочиси”, “қурувчиси” ҳисобланишади. Шундай экан, шахсни вужудга келтиришдек масъулиятли ва мураккаб вазифани нечоғлик муваффақиятли тарзда уддалаётганингизни билишингиз жуда муҳим.

Берилган саволларга диққат қилиб кўринг-а. Уларга самимий жавоб топа оласизми? Бу тест сизнинг ота-она сифатидаги тасаввурингизни тўлдиришда, бола тарбияси муаммоси ҳақида аниқ хулоса чиқара олишингизда кўмаклашади, дея ўйлаймиз.

Саволларни диққат билан ўқиб, уларга таклиф этилган жавоблардан бирини, яъни ўз фикрингизга мосини танлаб, жавоб беринг.

Бунда А – “уддалайман”, Б – “уддалаш мумкин, бироқ доим шундай қила олмайман”, В – ”уддасидан чиқа олмайман” деган жавобларни билдиради.

Саволлар:

Уддалай оласизми?

  1. Ҳамма ишингизни қолдириб, доимо бола билан шуғуллана оласизми?
  2. Бола билан бирор соҳада жиддий маслаҳатлашасизми?
  3. Болангизга нисбатан ноҳақлик қилдингиз. Буни тан оласизми?
  4. Янглишсангиз, боладан узр сўрайсизми?
  5. Бола қилмишидан жаҳлингиз чиқса, ўзингизни тутиб тура оласизми?
  6. Ўзингизни бола ўрнига қўйиб кўринг…
  7. Ўзингизни бир лаҳзага эртаклардаги сеҳргар, дея ҳис этинг.
  8. Болалик даврингизда сизни ноқулай аҳволга соладиган ва энди болага ўрнак бўладиган воқеани унга сўзлаб бера оласизми?
  9. Боланинг дилини оғритадиган сўзларни ишлатишдан ўзингизни тийинг…
  10. Яхши хулқи учун боланинг бирон истагини бажаришга ваъда берасизми?
  11. Болангизга у хоҳлаган ишини қиладиган, ўзини хоҳлаганича тутадиган бирон кун ажратиб бера оласизми ва шу куни сиз унинг ишига аралашмайсизми?
  12. Фарзандингиз бошқа бир болани урди ё асоссиз хафа қилди. Сиз индамайсизми?
  13. Боланинг кўз ёшига (агар бу даров ўтиб кетадигани нжиқлик, дея ишонсангиз) тоқат қила оласизми?

Ҳар бир жавоб бўйича олинган балларни ҳисобланг. Яъни А – 3 балл, Б – 2 балл, В – 1 балл биланбаҳоланади. Энди балларингиз натижаси билан танишинг.

30 дан 39 гача балл: Бола сиз учун энг ката бойлик. Сиз, нафақат уни тушунишга, балки уни билишга интиласиз, унга ҳурмат билан қарайсиз, тарбияда кўпроқ ибрат тадбирларини қўллайсиз. Демак, сиз оқилона иш тутаяпсиз. Болангизнинг келажагидан ажойиб натижалар кутишингиз мумкин!

16 дан 30 гача: болага ғамхўрлик сиз учун энг муҳим масала.  Сиз тарбиячилик истеъдодига эгасиз, лекин буни амалда яққол кўрсат олмайсиз. Баъзан ҳаддан ташқари талабчан бўласиз, баъзан ўта юмшоқ…

Демак, бола тарбиясига муносабатингизни жиддий ўйлаб кўринг.

16 дан камроқ бўлса: сизда ёки билим, ё болани мукаммал шахс қилиш орзуси етишмайди (эҳтимол, униси ҳам, буниси ҳам). Сиз мутахассис тарбиячи ёки руҳшуносларга мурожаат қилишингиз зарур.

Тавсиямиз: кўпроқ  бола тарбиясига оид адабиётларни ўқинг.

ГУЛНОЗА тайёрлади.

Изоҳнинг ҳожати йўқ