
Дарҳақиқат, менда Астана шаҳри жуда катта таассурот қолдирди. Баланд қад кўтарган ҳашаматли бинолар, жудаям чиройли манзаралар, у ердаги ҳар хил давлатлардан ташриф буюрган меҳмонлар — буларнинг барчаси жудаям унутилмас хотиралар бўлди. ”ЭКСПО-2017” Халқаро кўргазмаси эса — ундан ҳам зўр. Унинг намойишлари менга жуда ёқди. Бу кўргазмани айланиб чиққан ҳар қандай инсонда дунёқараш ўзгаради, ҳаётга бўлган қизиқиш ортади.
Кўргазма туфайли келажакдаги ҳаётга бир саёҳатга бориб келгандай бўласиз. Қувватни сарфлашнинг унумли йўллари-ю усуллари, қувватнинг бошқа турлари билан танишиб, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган мўъжизаларнинг гувоҳи бўлиб қайтасиз.
Мана шундай оламшумул намойиш бизнинг элда ўтказилаётгани ҳар бир ватанпарвар инсоннинг кўнглида мағрурлик ҳамда қувонч ҳисларини уйғотиши турган гап.
Пойтахтимиздаги бундай ҳашаматни кўриш ҳаммага насиб қилсин. Бундай имкониятни қўлдан бой бермаслик керак.
Шоҳиста АҲМЕДОВА,
“Жас бобек” болалар боғчасининг
мудираси.

