Алоқа | Обуна

Шимкент волейболчилари – турнир ғолиби!

Ўтган ҳафта Қорабулоқ қишлоғида волейбол бўйича халқаро турнир ўтказилди. Икромжон Нишонқуловнинг 80 ёши ва вилоят маслаҳати депутати Бадриддин Нишонқуловнинг 50 ёшни қарши олишига бағишлаб ташкиллаштирилган маўкур мусобақага мезбонлардан ташқари Шимкент шаҳри, Жамбил ва Алмати вилоятлари, Ўзбекистон ва Қирғизистондан жамоалар келишди.

WhatsApp Image 2017-01-21 at 12.09.18

Турнирнинг очилиш маросими ўтказилиб, унда Сайрам туманининг ҳокими Самат Сапарбаев иштирок этиб, барчага омад тилади. Биз мусобақа ташкилотчиси Бадриддин Нишонқулов билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.
– Қорабулоқ қишлоғига биз олий лига жамоаларини таклиф этдик. Маълумки, бизнинг қишлоқда волейбол ривожланган. Ёшлар командамиз мустақиллик пайтида 16 маротаба Қозоғистон чемпиони бўлди. Шунга кучли клубларни чақириб, халққа уларнинг маҳоратларини намойиш этмоқдамиз. Мусобақага кўплаб меҳмонлар келишди. Мусобақанинг очилиш маросимидан сўнг, эҳсон берилади. Финал учрашувидан кейин, ғолиб жамоаларга совғалар топширилади. Биринчи ўринга 500 минг тенге, иккинчи ўринга 400 минг, учинчи ўрин эгаллаган жамоага 300 минг тенге топширилади. Барча иштирокчи клубларга бизнинг совғаларимиз борлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Буларнинг барчаси ёшларнинг тарбияси учун, негаки, улар келажакда мана шундай мусобақаларнинг кўп бўлишига таъсирини ўтказади.

WhatsApp Image 2017-01-21 at 12.09.22

– Волейболдан бошқа яна қандай спорт туридан мусобақалар ўтказиш ниятидасизлар?
– Бундан олдин биз футболдан турнир ўтказдик. 4 йилдан бери Қорабулоқ федерацияси турли даражадаги мусобақаларни уюштириб келмоқда. Унда, нафақат Қорабулоқ, Оқсувкентдан, Шимкент шаҳридан, шунингдек, Алмати, Тараз шаҳарлари ва Ўзбекистондан легионерлар келиб ўйнашади. 12 та жамоамиз мавжуд. У ерда ҳам ёшларнинг савиясини кўтариш мақсад қилиб қўйилган. Сўнгги йилларда 3 марта мамлакатимиз чемпиони бўлдик. Бунақаси ҳали бизда бўлмаганди. Бокс, кураш ва тенниснинг ҳам савиясини кўтармоқдамиз. Волейбол жамоамизни олий лигага олиб чиқиш ниятидамиз.

WhatsApp Image 2017-01-21 at 12.09.20

Кейин учрашувлар бошланди. 1-турда «Қорабулоқ» волейболчилари қирғизларни осонлик билан 3:1 ҳисобида «тор-мор» этишди. «Тараз» билан «Жетису» командаларининг баҳси 4 соат давом этди. Бунда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган «Тараз» сўнгги партияда ғалабани тортиб олди.
Мазкур клублар 1-10 февраль кунлари ўтадиган Қозоғистон чемпионатига тайёргарлик кўришаётганини эътироф этиш мумкин.
«Тараз» волейболчиси Ержан Абиев турнирга, фақат ғалаба учун келганлигини билдирди. Шунингдек, мусобақанинг юқори савияда ташкил этилганини ва жамоалар жуда кучли эканлигини таъкидлади.

WhatsApp Image 2017-01-21 at 12.09.21(1)

Финалда «Шимкент-Қазиғурт» клуби ўзбекистонликларни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 500 минг тенге соҳибига айланди. 3-ўрин учун мезбон «Қорабулоқ» рақиби «Тараз»га 2:3 натижаси билан имкониятни бой берди.
Бир сўз билан айтганда, турнир юқори савияда ташкиллаштирилди.

Тўлқин БАКИРХЎЖАЕВ.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ