Алоқа | Обуна

Ўзбекона гўзаллик

Гўзал, лобар қизларимиз ўзбек элимизнинг миллий рамзи бўлмиш адрас-у атлас либослари билан тасвирдаги каби янада гўзалдирлар. Назокатли келинларимиз-қизларимиз ҳамда оқила оналаримиз-опаларимиз байрам тантаналарида, турли тадбирларда, тўй оқшомларида ўзимизнинг гўзал миллий адрас-у атлас либосларимизни улуғлашса, яъни урфга айлантиришса, ўзларига гўзаллик бахш этиш билан бирга, миллий шонимизни асраб, уни юксалтирмоққа ҳисса қўшган бўлар эдилар.

20161014_163034-3

Гўзал баҳор фасли кундан кунга яқинлашиб келмоқда. Баҳор фаслининг ҳусн-у тароватини ким ҳам севмайди, дейсиз. Чунки Оллоҳнинг инояти билан курраи заминимиз турли рангдаги гуллар билан безатилиб, борлиқ гулларга бурканади, дарахтлар ҳам яшил либос кийиб, гулларга бурканиб, борлиқ гўзал манзара кашф этади.
Ўша табиатдаги камалак сингари товланган гўзаллик ўзбек элимизнинг миллий рамзи бўлмиш адрас-у атласларимизда акс этган. Бу ранглар жилоси камалак сингари товланиб, аввало, инсон саломатлигига фойдали, руҳиятига ва кайфиятига шодлик бахш эта олади ҳамда гўзаллик кашф этади! Шундай экан, азиз оналар, лобар қизлар! Табиий ипакдан, табиий ранглардан тайёрланган саломатлик учун кафолатли гўзал миллий либосларимиздан фойдаланайлик. Яқинларингизга, қизларингиз-келинларингизга, опа-сингилларингизга адрас-у атласлар совға қилинг. Ана шундай йўл билан миллий шаънимизни юксалтирайлик!

Атлас кийган гулгун гўзаллар бўлинг,
Ҳаёли, сўзлари асаллар бўлинг.
Шоир қаламида ғазаллар бўлинг,
Дунёда тенги йўқ парилар бўлинг!

“Шуъла” ижодий уюшмаси,
“Истеъдод” адабий
бирлашмаси аъзоси:
Муҳаббат НИЁЗБЕКОВА.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ