“Розалина”нинг янги тақдимоти

Розалина

Бунақаси бўлмаган! Италия технологияси ва ускуналар, Қозоғистоннинг моҳир пазандалари. Чимкент шаҳрининг Сайрам мавзесида замонавий қандолат қаҳвахонаси очилди. “Розалина” савдо русуми остида кўп йиллардан буён фаолият юритаётган корхона раҳбарияти жорий йилда халқимизга янада сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида янги ишга қўл урди.


Сайрам марказида эшик очган ушбу савдо ўрнида мижозлар кўнглидан жой олиб улгурган қандолат маҳсулотлари билан бирга ўзбек ва Европа ошхонасининг таомлари ҳам ҳавола этилади. Иқтисодий таназзул даврида янги корхона ташкил этиш, одамларга иш ўринларини очиб бериш – катта масъулият талаб этади. “Розалина” раҳбари Ойбек Юнусметов ўз фикрларини қуйидагича ифодалади:
– Иқтисодий танглик бизга янги имкониятлар беради. Шунинг учун айни вақтда биз замонавий ва мижозларимиз учун қулай бўлган масканни очдик. Бу ерга ташриф буюрган барча инсонлар сифатли  ва ширин таомларнинг мазасини татиб кўришлари мумкин. Оилавий шодиёналарни нозик дид ила бунёд этилган интерьерда ўтказишлари мумкин.
Мана, 10 йилдан ортиқ вақт давомида “Розалина” ширинликлари ва тортлари халқимиз орасида танилиб, ўзига яраша брендга айланди. Тўй, туғилган кун, қўйингчи, халқимизнинг турли шодиёналарининг чиройли ўтишига ҳисса қўшаётган “Розалина” корхонаси ходимларига улкан зафарлар, минглаб мижозлар ва омад тилаймиз!

Изоҳнинг ҳожати йўқ