“NiK” савдо-ҳордиқ маркази – 2 ёшда!

nik500000

Оқсувкентдаги “NiK” савдо-ҳордиқ маркази жорий йил ноябрь ойида ташкил этилганининг 2 йиллигини нишонлади. Шу муносабат билан махсус дастур асосида турли қизиқарли ўйинлар, лотерея ва шоу-концерт уюштирилди. Аввал хабар берилганидек, йил мобайнида савдо-ҳордиқ марказида турли акциялар эълон қилинди. Жумладан, 5000 тенгега савдо қилган ҳар бир мижозга купон топширилиб, унга шу куни қимматбаҳо совғалар ўйинида иштирок этиш ҳуқуқи берилди.


Байрамга ташриф буюрган меҳмонлар дастлаб таниқли хонандалар Қаҳрамон Бухорбоев ва Дилафрўз Ҳайитметовалар ижросида шўх ва дилрабо қўшиқлар тинглашди.
Шундан сўнг энг катта ютуқ – 500000 тенгелик сертификат соҳибини аниқлаш учун махсус лотерея ўйини ўтказилди. Бош мукофот оқсувкентлик Мирвара Алиевага насиб этди. Энди у савдо-ҳордиқ марказида 500 минг тенгега хоҳлаган нарсасини сотиб олиши мумкин. Бошқа купон соҳиблари ҳам совғалардан бенасиб қолишмади.

Ўз мухбиримиз.
Тасвирларда: “NiK” савдо-ҳордиқ марказидаги тадбирдан лавҳалар.

Изоҳнинг ҳожати йўқ