Алоқа | Обуна

“ЭКСПО-2017” – жуда серҳашам ва муҳташам!

“ЭКСПО-2017” Халқаро кўргазмасидан олган таассуротларим ҳаддан ташқари зўр. Айни боисдан ҳам, мазкур дунёвий намойиш менга ниҳоятда ёқди. Мен ушбу кўргазмада экология учун кураш борасида олға силжиш рўй бераётганини кўра олдим.
Шунингдек, бу ерда қувват манбаларини самарали тарзда ишлатишни ўрганиш, янги энергия турлари билан танишиб олиш мумкин. Ҳаётимиздаги кундаликда фойдаланиладиган маиший техника воситалари ушбу каби янгиланишлардан кейин қандай тус олишини мана шу намойишда кўрдик.
Айни умумжаҳоний кўргазма ўзининг нақадар оламшумуллигини ўзининг серҳашам-муҳташам иншоотлари билан яна бир бор далиллаб тургандай. “ЭКСПО-2017”нинг катталиги ва қамровдорлиги бир ҳайратлантирса, шундай кўпчиликни бир ғоя атрофида оқилона жамлаганини кўриш такроран лол қолдиради.
Узоқ-яқиндан ташриф буюрган меҳмонлар жуда кўп бўлишларига қарамасдан, улар ўзаро бир-бирлари билан хушмуомалада бўлишлари, ёрдамга тайёр эканликлари-да эътиборга лойиқдир.
Бемалол айтиш мумкин-ки, “ЭКСПО-2017”нинг ташкилотчилари ҳамма нарсани яхшилаб уюштириб қўйганлар. Маслаҳат беришади, қаерга боришга йўналиш кўрсатишади, саволларингизга бажонидил жавоб қайтаришади…
Бу саёҳат якунида: “Қозоғистон, олға!” – дегим келди.

Гаухар СМАН қизи.
Фурқат номли 37-сонли
мактабнинг директори.
Шимкент шаҳри.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ