Алоқа | Обуна

Фарзандингизга қўйилаётган исмга қанчалик аҳамият берасиз?

Гулбаҳор РАСУЛМЕТОВА, Шимкент шаҳридаги Ойбек номли 14-сонли мактабнинг психологи:
– Фарзандга қўйилаётган исмга ҳар бир ота-она масъулият билан ёндашиши керак. Сабаби-ки, бу унинг келажаги, бўлажагидир. Зеро, ҳаёт йўлларида фарзанднинг қанчалар бахтиёр, шодон, қувноқ яшаши исмининг тўғри танланганлигига ҳам боғлиқ бўлади.
Айрим ҳолларда, катталар ёки ёш ота-оналар қандайдир кинолар қаҳрамонларининг исмларига тақлид қилаётганликларини эшитиб қоламиз. Жамиятимизга ёт саналган бундай исмларнинг айтилиши ҳам эриш туйилади. Айни боис, ёши улуғлар (бувилар, бувалар, қайноналар, қайноталар)нинг фикрларига қулоқ тутиш, уларнинг маслаҳатлари билан чиройли исмлар танлаш мақсадга мувофиқдир.
Шахсан ўзим ўз исмим билан ҳамиша фахрланиб келганман ва фарзандимнинг-да исмини катталарга қўйдирганман. Биргина қиз фарзандимга улар Севинч, дея исм беришди. Иншооллоҳ, ҳаётимизнинг севинчи бўлиб юраверсин!
(Тўлиқроқ газетамизнинг келгуси сонида ўқий оласиз).

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ