Алоқа | Обуна

Меъёридан ортиқ сўлак ажралиши сабаби нимада?

Олти ойгача бўлган болаларда сўлакнинг кўп ажралиши ҳам табиий ҳолат. Лекин бу даврдан ўтган болаларда кўп сўлак ажралишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин. Ўғлимнинг сўлаги оққан вақтида адаси унинг тишлари чиқса керак, деди. Лекин саккиз ой бўлганда ҳам тишлари чиқмади. Мен эса, ўғлим тўнғичимиз бўлгани учун хавотир қилдим. Бир ойдан сўнг унинг сўлаги оқиши тўхтади. Сиздан илтимос, меъёридан ортиқ сўлак нима сабабдан ажралиши ҳақида гапириб берсангиз…

2-слюна-течёт-у-малыша-min

НАРГИЗА.
Муштарийнинг саволига Шимкент шаҳридаги 1-сонли болалар касалхонасининг шифокори Гўзал БЕНАЗАРОВА жавоб беради.
1. Тиш чиқиши
Тиш чиқиши қийин ва оғриқли кечиши. Болада тиш чиқишини осонлаштириш учун унга маxсус силикон ўйинчоқ беринг.
2. Сўлакни юта олмаслик.
Бундай патология 1-2 ёшдаги, аллергияга мойил бўлган болаларда кузатилади. Кичкинтойни дарров ЛОР шифокорига кўрсатинг, шунингдек логопед ва аллерголог маслаҳатларини олиш ҳам тавсия этилади. Бу муаммога, иложи борича, тезроқ ечим топинг, акс ҳолда, болада нутқ билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади.
3. Оғиз бўшлиғидаги касалликлар
Энг кўп тарқалганлари стоматит ва гингивитдир. Ҳар қандай оғиз бўшлиғи касалликларида болани педиатр ва стоматолог кўригига олиб боринг.
4. Заҳарланиш
Болакай кимёвий таъсирга эга моддаларни ютиб юборганида унда ҳаддан зиёд кўп сўлак ажралиши кузатилади. Бундай пайтда тез ёрдамни чақиришга шошилинг.
5. Ошқозон-ичак касалликларида
Ошқозон яраси, панкреатит, гижжалар, овқатдан заҳарланиш ва инфекцион касалликлар. Болангиз меъёрдан ортиқ сўлак ажрата бошласа, уни педиатр кўригига олиб бориб, таҳлилга қон топширинг ва қоринчасини нима безовта қилаётганини аниқланг.
6. Асаб хасталиклари
Агар юқоридагиларнинг ҳеч бири болада кузатилмаса, аммо сўлак ажралиши меъёрдан ортиқ бўлса, фарзандингизда асаб ўзгаришлари мавжуд бўлиши мумкин. Болакайни невропатолог кўригига олиб боринг.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ