Алоқа | Обуна

Беқиёс Астанамизни кўриб қайтдик!

Астана дунёвий маданият марказига айланибди, десам, ҳечам адашмаган бўлардим. Пойтахтимиздаги барча савдо марказлари, театрлар, музейлар, дам олиш масканлари, спорт кошоналари ўзга мамлакатларга мақтанса — арзигулик. Астана марказида бўй кўтарган “Байтерек” эса, пойтахтимизнинг кўз мунчоғидир.
Пойтахтимизда ташкиллаштирилган “ЭКСПО-2017” Халқаро кўргазмаси юртимиз обрўсини юксакларга кўтарувчи лойиҳа.
30 июнда Шимкент шаҳрига қарашли Бўтабой Содиқов номидаги 112-сонли мактаб жамоасининг 50 нафар аъзолари билан биргаликда пойтахтдаги “ЭКСПО-2017” Халқаро кўргазмасини кўриб қайтдик. Борганимиздан жуда хурсанд бўлдик, сабаби, Астанада бўлаётган ажойиб тантаналардан, янги яратилишлардан баҳраманд бўлдик.
Айниқса “Нұр әлем” дея номланган павильонда қозоғистонликлар яратган мўъжизавий дунё бизни ажаблантирди. 8-қаватдаги чинни-шишали йўлаклар юракларни ларзага солди, худди шу қаватда ҳавода ҳаракатга келаётган ипак газлама янада ҳайратлантирди. Ўз юртимиз Қозоғистонда, худди шундай мўъжизавий яратилишларнинг гувоҳи бўламиз, дея ўйламаган эдик.
Мактабимиз жамоасининг пойтахтимиз сари сафарга чиққан аъзолари саёҳатдан мамнун қайтдик. Ўқувчиларимиздан: 8-“А” синф ўқувчиси Аббосхон Алихонов, 5-“А” синф ўқувчиси Муҳайёхон Алихонова, 1-“А” синф ўқувчиси Давлатхон Алихонов ҳам Астанада маза қилиб, ҳордиқ чиқаришди.

Дилдора ИСМОИЛОВА,
Б.Содиқов номидаги 112-сонли мактабнинг кимё-биология фани
ўқитувчиси.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ