Алоқа | Обуна

Соғ танда – соғлом ақл!

Қозоғистон Республикасининг Спорт куни байрамига ҳамда “ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмасига бағишланиб, Оқсувкент қишлоғидаги “Қайрат” спорт майдонида шу йилнинг 19-20 август кунлари оралиғида спорт мутахассислари орасида спорт турлари бўйича туман спартакиадаси бўлиб ўтди. Айни спартакиадада туманимиздаги 4 та спорт мактабининг мураббийлари беллашдилар.
Ўзаро муросасиз куч синашувларда 5 та спорт тури бўйича баҳслашилди, жумладан: эстафетали югуриш, мини футбол, волейбол, арқон тортишиш ва тош кўтариш мусобақалари бўлиб ўтди.
Спартакиаданинг якунларига кўра, 1-ўрин тумандаги 1-сонли спорт мактаби жамоасига буюрди. 2-ўрин тумандаги 4-сонли спорт мактаби мураббийларига насиб этган бўлса, 3-ўринни тумандаги 2-сонли ва 3-сонли спорт мактабларининг жамоалари эгаллашди.
Ташкилотчилар мусобақада яхши кўрсаткичларга эга бўлган мураббийларни тегишли совринлар билан рағбатлантиришди.

О. ЭГАМБЕРДИЕВ,
4-сонли спорт мактаби.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ