Алоқа | Обуна

Эндиликда электрон рақамли имзо (ЭРИ- ЭЦП)нинг ҳам ҳожати бўлмайди!

САВОЛ:
– Эшитгандим-ки, 1 июлдан эътиборан, давлат хизматларининг қатор турлари соддалаштирилган тартибда кўрсатиладиган бўлибди. Уларнинг рўйхатини келтира биласизларми?
С. К.

ЖАВОБ:
– Ҳа, шундай: 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб, қозоғистонликларга 20 та хилдаги давлат хизматлари электрон рақамли имзо (ЭРИ-ЭЦП)ларсиз, яъни «sms-парол”лар ёрдамида кўрсатиладиган бўлди.
Тегишли равишда сўров жўнатилганидан кейин, ўша фуқаронинг мобиль телефонига бир марталик пароль -“sms-хабар” келиб тушади. Шунингдек, сўровчи яна мобиль телефонига махсус текширув кодини олади, сўнгра «eGov.kz” сайтига ўша паролни киритади.
Пароль киритилаётган вақтда портал автоматик тарзда тегишли фуқаронинг телефон рақами ҳамда базада рўйхатга олинган рақами бири бирига мос тушган вазиятда, зудлик билан ўша фуқарога уни қизиқтирган хизмат ижросини тақдим этади.
Мобиль фуқаролар базасида рўйхатга туриш учун «Личный кабинет» бўлимига кириш ҳамда «телефон» дея ёзилган жойга ўзининг мобиль телефони рақамини кўрсатиш зарур. Шу билан биргаликда, «Фуқаролар учун ҳукумат»давлат корпорацияси нотижорат ҳиссадорлик жамиятинингфронт-офисига мурожаат қилиш, телефон рақамини хусусий солиштирма рақам (ХСР-ИИН) билан боғлашнинг-да имконияти мавжуд.

Бир марталик пароль кўмагида қуйидаги оммабоп хизмат турларидан баҳраманд бўлиш имкониятлари яратилган:

1. Тегишли бирорта фуқаронинг кўчмас мулки мавжудлиги ёинки йўқлиги ҳақида маълумотномалар бериш.
2. Жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка нисбатан рўйхатга олинган ҳуқуқи борлиги ёки бундай ҳуқуқнинг тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотномалар бериш.
3. Хусусий мол-мулкларни гаровга олишни рўйхатга олиш реестридан кўчирма нусхалар тақдим этиш.
4. «Ҳуқуқий шахслар»давлат базасидан тегишли маълумотномалар бериш.
5. Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини рўйхатга олиш хусусидаги ёхуд уларнинг такрорий гувоҳномалари ё маълумотномаларини тақдим этиш(маълумотномалар олиш қисмида).
6. Кўчмас мулкка нисбатан уларнинг рўйхатга олинганлик ҳуқуқлари ҳақида ва уларнинг техник характеристикалари тўғрисида маълумотномлар олиш.
7. Рўйхатга олиш органи томонидан тасдиқланган кўчмас мулкларни рўйхатга олиш ҳужжатларининг нусхаларини тақдим этиш.
8. Кўчмас мулк эгаси ҳақида маълумотлар мавжуд бўлгантехник паспорт иловасидан нусха бериш.
9. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг дубликатини олиш.
10. Кўчмас мулк объектларининг техник паспортларини бериш.
11. Кўчмас мулк объектлари техник паспортларинингдубликатларинибериш.
12. Уйга шифокорни чақириш (логин/пароль қисми бўйича).
13. Шифокор қабулига ёзилиш (логин/пароль қисми бўйича).
14. Яшаш манзили хусусида маълумотномалар тақдим этиш.
15. Архив маълумотномаларини олиш.
16. Ҳарбий хизматни ўтаганлик ҳақида маълумотномалар бериш.
17. Имтиёзга эга бўлган шахслар, яъни: Улуғ Ватан уруши қатнашчилари, Чернобиль авариясини бартараф этганлар, байналмилал-жангчиларнинг ўзлари учун зарур маълумотномларни олишлари (логин/пароль қисми бўйича).
18. Биринчи тиббий-санитариявий ёрдам кўрсатиш ташкилотига биркитиб қўйиш.
19. Бўш турган давлат маъмурий лавозимларини эгаллаш учун даъвогар бўлган давлат хизматчиларини, шунингдек, биринчи марта ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматига ишга кираётган шахсларни тестдан ўтказиш (логин/пароль қисми бўйича).
20. Суд қилинмаганлик хусусидаги маълумотномаларэлектрон рақамли имзо (ЭРИ-ЭЦП)лар сиз тақдим этилмоқда.

САВОЛ:
– Шаҳар ҳудудида хусусий болалар боғчасини очишни хоҳлаган эдим. Ушбу борадаги ишни нимадан бошлашни, бунинг учун қайси ҳужжатлар кераклигини, қандай шароитларни яратиш зарурлигини билмай турибман. Мана шу масалага аниқлик киритиб берсангизлар, илтимос?
М. И.

ЖАВОБ:
– Шаҳар ҳудудида хусусий болалар боғчасини очиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этмоқ даркор: ҳуқуқий шахсни унга бизнес-солиштирма рақами, низом (устав), якка тартибда фаолият кўрсатиш бўйича давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳуқуқи тақдим этилгани ҳолатида давлат рўйхатидан ўтказганлик (қайта ўтказганлик) ҳақидаги маълумотноманинг нусхаси; мактабгача таълим ҳамда тарбия бериш муассасаси очилиши мўлжалланаётган кўчмас мулкка ҳамда ер участкасига(хусусий ёхуд ижарага олинган) эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг нусхаси;
тиббиёт хонаси (медицинский кабинет) учун лицензиядан ёки тегишли поликлиника билан тузилган шартномадан нусхалар; ҚР миллий иқтисодиёт вазирининг буйруғида кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар зарур бўлади.
Ушбу хусусдаги батафсилроқ маълумотларни Шимкент шаҳар таълим бўлими (Тинибаев кўчаси, 49-уй, 106-хона)дан олиш мумкин.

САВОЛ:
– Интернет орқали йўқотилган аттестатни олиш имконияти борми? Бевосита тегишли жойга бориш иложим йўқ, негаки, айни вақтда бошқа мамлакатда бўлиб турибман. Илтимос, мана шу масалага ойдинлик киритсангизлар?
О. Б.

ЖАВОБ:
– Сизга шундай мазмундаги жавобни йўллашимиз мақсадга мувофиқ: ҚР таълим ҳамда фан вазирининг 2015 йил 8 апрелдаги «Асосий ўрта, умумий ўрта маълумотлар тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатларини бериш» ҳақидаги 179-сонли буйруғига биноан, бундай турдаги хизматлар: «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси нотижорат ҳиссадорлик жамияти ёинки ўша ҳужжатни тақдим этган муассаса маъмурияти томонидан амалга оширилади.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ