Алоқа | Обуна

Спорт: Таеквондо

Жамбил вилоятининг маркази – Тараз шаҳрида 2005-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар иштирокида маҳаллий таниқли инсон – Қоратой Турисовнинг хотирасига бағишлаб, Республика даражасидаги турнир бўлиб ўтди.

Мусобақаларда Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 400 нафардан ортиқ ёш таеквондочилар татамига чиқишиб, ўзларининг имкониятларини синовдан ўтказишди.
Кўплар қатори турнирда иштирок этган Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги 12-сонли ихтисослаштирилган спорт мактабининг вакиллари ҳам татамига чиқишиб, саккиз нафари ўз вазн тоифаларида турнир ғолиблари бўлишди, уч нафари иккинчи ва яна уч нафари фахрли учинчи ўринларни эгаллаб қайтишди.
Улар орасида, яъни ғолиблар сафида Сардор Каримтоев, Алекс Тошпўлатов, Жасурбек Исроилов, Жавоҳирхон Исмоилов, Зиёда Ирисметова, Баҳодир Абдуқодиров, Мирислом Мирзакаримов ва Абдумалик Мухсимбоев бор.
Шунингдек, совриндорлар орасида эса, Элмурод Тўламетов, Азизбек Хонхожаев, Шоҳина Шорахметова, Элёр Муротбоев, Ергеш Адлет, Венера Тошпўлатова, Самирхон Абубакиров бор.
Юқорида номлари қайд этилган ёш спортчиларни мактабнинг устоз-мураббийларидан Мирзафар Миржамолов, Умиджон Жабборқулов, Ғайрат Шерметов ва Гулмира Аҳмедова тайёрлашган.

И. ТОЖИБОЕВ,
Сайрам даҳаси.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ