
Сайрам туманининг Кўлкент қишлоғидаги 63-сонли Қаниш Сатпаев номли мактабнинг технология фани ўқитувчиси Зафар Парпиевнинг мазкур таълим масканида фаолият юритаётганига деярли кўп вақт бўлмади. Шундай эса-да, у изланувчанлиги ва тиришқоқлиги билан бирмунча муваффақиятларга эришди. Жумладан, Чимкент шаҳрида ўтган жорий йилги вилоят август педагогик кенгашида технология фанидан маъруза билан қатнашди. Унинг умумтаълим мактабларида тўгарак ишларини режалаштириш бўйича тузган лойиҳаси ижобий баҳо олди. У вилоят таълим, ёшлар сиёсати ва тилларни ривожлантириш бошқармаси раҳбарининг “Алғыс хат”и билан тақдирланди.
Тасвирда: “Өрлеу” вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг бўлим раҳбари Б.Айдарбек кўлкентлик ёш устоз З.Парпиевга “Алғыс хат” топширмоқда.

