
Одамларни
ажратишни билгайсан
Таний олиш осон эмас одамни,
Айира бил ўрнинг билан чамангни.
Кўринганга йўлдош бўлиб не даркор,
Агар сенинг билмаса у баҳонгни.
Шу сўзни ҳам қулоғингга илгайсан,
Одамларни ажратишни билгайсан.
Меҳмонинг бўп кўп келса-ю, туз тотса,
Керагида сув бермаса бир коса,
Ундай зот-ла не ҳожатдир дўст бўлиб,
Агар сенинг қадрингни у билмаса.
Сени кимдир алқаб, сийлаб мақтаса,
Бироқ сўзинг ва қалбингни уқмаса,
Ундай билан қандай сирдош бўларсан,
Агар сенинг даражангга чиқмаса.
Ўз бовурим – ўзбегим
Ўз бовурим – ўзбегим,
Болдай ширин сўзларинг.
Қозоқ дўсти кўрганда,
Кулиб турар кўзларинг.
Туғишганим – ўзбегим,
Одилсан сен, сезганим.
Доим ҳақни қўлладинг,
Ёлғон сўзга тўзмадинг.
Қучоқ очиб келасан,
Бор меҳрингни берасан
“Қозоқ дўст-ла, — дейсан сен,
Манзилингга етасан”.
Бир-бирига қарашган.
Ҳазили ҳам ярашган.
Силаб қўйиб елкадан,
Ризо бўлиб тарашган.
Ишга ўзни чоғлайсан
Боғбон номинг оқлайсан.
“Меҳнаткаш ҳам оқ кўнгил,
Қозоқ мард”, — деб мақтайсан.
Абжир, чопар отдайсан,
Содиқ дўстни сотмайсан.
Меҳмон учун ҳар доим,
Тотли таом тортгайсан.
Моҳир сенинг қўлларинг,
Тоза кўча, йўлларинг
Қизиқтирар ибратинг,
Ҳовлинг тўла гулларинг.
Тўла берсин чиройинг,
Ризқинг унсин, илойим,
Қозоқ билан ўзбекни,
Айирмасин худойим!
Қадрига ет
Қадрига ет, кунда соғ юришингни,
Отанг билан ёнма-ён туришингни.
Куни бурун айтолмас ҳеч ким сенга,
Отали бўп қанча умр суришингни.
Ҳаёт ўтар ён-верга қарамай бир,
Ҳар онингни қадрлаб, саралай юр.
Туғишганинг, ота-онанг саломатдир,
Бу бахтингни эъзозлаб, баҳолай бил!
Омонликда қарши олсанг тонгларингни,
Қадрини бил шу ажиб чоғларингни.
Онанг сенинг юргайми мангу, боқий,
Ўйлан унинг оқ сутин оқларингни.
Жигарингнинг яқин бўл ҳаммасига,
Бирга юрсанг бу тақдир ўлжаси-да.
Шу онларинг баҳолай билгин доим,
Кафил борми, йўқотиб олмасингга?
Таниқли қозоқ шоири ва бастакори Иса Ўмар ёш ўзбек хонандаларини ҳамкорликка чақиради. Ушбу шеърларга мусиқалар басталанган, хоҳловчилар бўлса, овоз ёзиш студиясида қўшиқларни ёздиришга ҳам ёрдам
берилади.
Телефонлар: ,
.
Иса ЎМАР.

