“Рабочий” – зафар қучди!

“Рабочий” – зафар қучди!

Қорабулоқда жорий йилги футбол мавсуми поёнига етди. Ўтган ҳафтада нуфузли соврин  учун ўтказилган баҳсларга нуқта қўйилиб, суперкубок соҳиби аниқланди. Унда жорий йилги чемпион – “Фурқат” ва кубок соҳиби – “Рабочий” жамоалари ўзаро куч синашдилар.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан “Фурқат” жамоаси ҳужумга зўр берди. Биринчи бўлимда у ғолибликка асосий даъвогар эканлигини кўрсатди ва 3-0 ҳисобида устунликка эришди. “Рабочий” жамоаси ҳам анойи эмаслигини исботлаб, қаторасига учта жавоб тўпини киритди. Қўшимча берилган вақтда ҳар икки жамоа футболчилари биттадан гол уришга муваффақ бўлишди. Ўйиннинг тақдири пенальтида ҳал бўлди. Дарвозани аниқ нишонга олган “Рабочий” жамоаси аъзолари суперкубокни ўз фойдаларига ҳал қилишди. ҚФФнинг президенти, “NiK group” корпорацияси раҳбари, вилоят маслаҳати депутати Б.Нишонқулов “Рабочий” жамоасини мавсумдаги навбатдаги ғалабаси ва суперкубоги билан қутлаб, совға-саломларини тақдим этди.
“Рабочий” жамоасини мазкур муваффақияти билан қутлаймиз!

Ўз мухбиримиз.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ