“Рабочий” – кубок соҳиби!

20151024_174536

Қорабулоқ футбол федерациясининг кубоги учун “Рабочий” ва “Ҳамза” жамоалари орасидаги учрашув қизиқарли ўтди. Матчнинг асосий қисмида 1:1, дуранг натижа қайд этилди ва қўшимча вақт белгиланди. Қўшимча таймда “Рабочий” жамоаси аъзолари фаоллик кўрсатишди ва яна икки гол уришга муваффақ бўлишди. Шундай қилиб, жорий йилги кубокни финалда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган “Рабочий” жамоаси ютиб олди.
ҚФФ президенти, вилоят маслаҳати депутати Б.Нишонқулов ва Қорабулоқ қишлоқ округи ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи А.Абдуқодировлар ғолиб жамоага тантанали вазиятда кубокни топширишди.
Энди суперкубок баҳсида “Рабочий” ва “Фурқат” жамоалари ўзаро беллашадилар.

Ўз мухбиримиз.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ