От изини той босар…

Абдазим Умаров

Спорт жонкуяри, кўп йиллардан бери устозлик қилиб, талай шогирдлар етиштирган фахрий волейболчи  Абдазим Умаровнинг ўғли Комилжон ота касбини эгаллаб, 104-сонли мактабда жисмоний тарбия фанидан дарс бериб келаётган эди, энди  неваралари Нурсултон ва Наврўз ҳам буваларига тортишди. Ҳозир улардан биттаси волейболдан, иккинчиси тўғизқумалоқдан моҳир ўйинчиларга айланишган.

Мураббийси Зокиржон Ҳамроқуловдан волейбол сирларини қунт билан ўрганган 12 ёшли Нурсултон бу йил Буюк Ғалабанинг 70, Қозоқ хонлигининг 550 йиллиги шарафига уюштирилган қатор мусобақаларда яхши натижалар кўрсатиб, ғолиб ва совриндор бўлди. Укаси Наврўз эса тўғизқумалоқдан  доимо пешқадамлар сафида. Улар буваларига муносиб неваралар бўлиб етишмоқдалар. “От изини той босар”, деб бежиз айтишмас эканда донишмандлар.
Ёш спортчиларимизнинг ҳали улкан, нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, мактабимиз, қишлоғимиз, қолаверса туманимиз ва вилоятимиз шаънини юксакларга кўтаришига ишонамиз.

Руфат ҲАМРОҚУЛОВ,
10-сонли “Қорабулоқ” умумий ўрта мактабининг жисмоний  тарбия раҳбари.
Суратда: Нурсултон ва Наврўз бувалари Абдазим Умаров билан.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ