
Вилоятимизда турли даражадаги ўзбек этномаданият жамоат бирлашмалари фаолият юритмоқда. Улар миллатимизнинг тили, маданияти, урф-одатлари ва қадриятларимизнинг қайта тикланиши ва ривожланиши учун ўзларининг самарали меҳнатлари билан ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Орис қишлоғи 1995 йилнинг февраль ойида Қорабулоқ қишлоғидан алоҳида ҳокимият бўлиб ажралиб чиққанди. Орис қишлоғининг биринчи ҳокими Давронбек Каримов бўлган. Д. Каримовдан сўнг Саётхон Ибрагимов, кейинги йилларда Ҳамида Сайдазимова, Бахтиёр Мирзатоев ҳоким бўлганлар.
Бугунги кунда Орис қишлоғининг вақтинча ҳокими Иристой ака Ортиқов иш фаолиятини олиб бормоқда.
2006 ҳамда 2012 йиллар оралиғида Сайрам тумани ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасини вилоят маслаҳатининг депутати Бадриддин Нишонқулов бошқарган вақтда — 2008 йили — Орис қишлоғида ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасини ташкил этганди.
Ушбу бирлашмага Сайрам тумани маслаҳатининг депутати Равшанбек ака Хайтенов раис бўлиб хизмат қилди. 2010 йилдан, то 2016 йилгача эл ардоғидаги инсон, билимли, тажрибали устоз, раҳматли Эргаш ака Сармонов айни лавозимда хизмат қилдилар.
2016 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, ушбу бирлашма раиси сифатида Жабборқул ака Сергалиев фаолият кўрсатиб келмоқда.
2016 йил сентябрь ойининг сўнгида вилоят ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси ўзбек миллатининг урф-одатлари, анъаналари ва тиллари байрамига Орис қишлоғи номидан 20 киши иштирок этиб, меҳмонларнинг олқишларига сазовор бўлишди. Октябрь ойида “Қариялар куни” ҳамда “Устозлар куни” тадбирлари ташкил этилди.
2016 йил 5 декабрь куни қишлоқдаги 4 та мактаблар орасида “Яссавий битиклари” тадбири бўлиб ўтди. 15 декабрда Қозоғистон Республикаси ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ва Сайрам тумани ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси тузилганлигининг 25 йиллигига бағишлаб “Наволарим сенгадир – Ватан!” номли катта концерт дастури ўтказилди. Орис қишлоғидан 40 киши “Сайрам тумани ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасига — 25 йил” юбилей медали билан мукофотландилар.
2016 йилнинг 26 декабрь санасида Орис қишлоғидан тадбиркор Низомтой Исмоилов “Жамоат фидойиси” медали билан мукофотланди. 2017 йил 13 февралда Орис қишлоғи ҳокимияти билан Т. Рустемов номли 12-сонли гимназия мактаби томонидан ва ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси билан биргаликда “Афғон ботирлари” тадбири ташкил этилди.
2017 йил 1 мартда “Шукроналик куни” байрамига атаб, ёшларнинг “КВН” тадбири бўлиб ўтди. Оналар байрамига бағишланган “Онажоним, сизни соғиндим!” номли катта концерт дастури ташкил этилди.
23 март куни Орис қишлоғи ҳокимияти ва қишлоқдаги мактаблар билан бирга “Ассалом, Наврўз!” номли байрам тантанаси нишонланди. Бу тадбирларга Орис қишлоғи тадбиркорлари ва мактаб директорлари, Сайрам тумани маслаҳатининг депутати А. Тожиев, Жанубий Қозоғистон вилояти маслаҳатининг депутати, Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасининг раиси Б. Нишонқулов ҳомийлик қилдилар.
2017 йилнинг 17 апрель санасида Т. Рустемов номли 12-сонли гимназия мактабида қишлоқ ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасининг ташаббуси билан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишлаб, “Муҳаммад Юсуф – орисликлар қалбида!” мавзусидаги шеърият кечаси ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган Сайрам тумани ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасининг янги раиси, Сайрам тумани маслаҳатининг депутати Ғ. Раимқулов, Сайрам тумани маслаҳатининг депутати М. Сиддиқов, таниқли ижодкор, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Абдураҳим ака Пратов, Комилжон Солибеков, шоиралардан Соатой Камол қизи, Гули Осиё Ҳасанова, Гулбаҳром Абатовалар кечага ўзларининг ижобий баҳоларини бердилар.
Орис қишлоғи ўзбек этномаданият маркази кенгашининг аъзоларидан: ўқув ишлари бўйича А. Мавлонов, спорт соҳаси бўйича — А. Мавлонбеков, тилларни ривожлантириш соҳаси бўйича — Д. Алимбекова, хотин-қизлар кенгаши аъзолари — М. Усмонова, Н. Кавлонова, оқсоқоллар кенгаши — А. Турсунқулов, ҳомийлар кенгаши — Р. Ҳайтенов, маданият ишлари бўйича — А. Кошанов, Т. Кошанов, Н. Ибрагимов, Ш. Ибрагимовларнинг марказ ҳаётидаги хизматлари беқиёсдир.
Ҳомийлар: вилоят маслаҳатининг депутати, Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек этномаданият жамоат бирлашмасининг раиси Б. Нишонқулов, Сайрам тумани маслаҳатининг депутати А. Тожиев, Р. Ҳайтенов, Н. Алимбеков, З. Тлешов, Ў. Османов, Б. Сидиғалиев, А. Атаханов, С. Абдираҳмонов, А. Мавлонов, А. Кошанов, Ш. Ибрагимов, Т. Рустемов номли 12-сонли гимназия мактаби ошхонасининг мудири Б. Холметов, Д. Холметовалар апрель ойида ассамблея томонидан ўтказилган вилоятдаги Наврўз байрамида Орис қишлоғидан ҳам ўзбек миллатининг урф-одатлари бўйича қатнашиб, 100 000 тенгелик сертификатни қўлга киритди.
17 май куни Муҳаммад Юсуфнинг хотирасига бағишлаб ўтказилган кечада вилоят маслаҳатининг депутати, Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси раиси Б. Нишонқуловнинг ўринбосари С. Низомов томонидан совға топширилди.
Бизга қўллов кўрсатаётган, яқиндан ёрдам бераётган барча азиз инсонлардан беҳад миннатдормиз!
Жанубий Қозоғистон вилояти, Сайрам тумани,
Орис қишлоғи ўзбек этномаданият жамоат
бирлашмасининг раиси:
Жабборқул СЕРГАЛИЕВ.

