Алоқа | Обуна

Камтарлик

diyara
Диёра ЭРГАШОВА 1999 йилда оқсувкентлик Меҳрой Ҳамдашова оиласида туғилган. Ҳозирда у Тошкент Давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги академик лицей талабаси. Қуйида унинг қаламига мансуб шеърларни эътиборларингизга ҳавола этмоқдамиз.

Камтарлик

Камтарга доим камол,
Манманга эрур завол.
Камтар сиғар ҳар эшикка,
Манмас сиғмас ҳеч тешикка.
Камтарлик келтирар бахт,
Чунки унда бор мақсад.
Манманда, фақат иллат,
Бу жуда ёмон кулфат.
Доимо бўлгин камтар,
Шунда кўрмайсан хатар.
Манман бўлсанг сен, агар,
Омадинг қўлдан кетар.

Эй авлод!

Эй авлод, келажак сеники,
Қуёш ҳам порлайди йўлингда.
Бу олам, бу жаҳон бизники,
Юрт эртаси сенинг қўлингда.
Мана, қалам, дафтар ва китоб,
Нур сочади, гуёки офтоб.
Бунда мозий берар акс-садо,
Сен ҳамиша унга бер жавоб.
Ўқи-ўрган, барча ўғил-қиз,
Давлатнинг эртаси, фақат биз.
Барча бирлашса, бўлиб бир бош,
Қўшиладур азиз ёшга-ёш.
Ой, юлдузлар турар чарақлаб,
Офтоб ҳам мислсиз ярақлаб.
Тоғлар турар бизни шарафлаб,
Мадҳияни куйла баралла!

Ватаним

Ватан! Бунча ажиб сўз,
Айтсам, кўнглим яшнайди.
Шу бир оғиз сўзда ҳам,
Беҳад меҳр яшайди.
Сенсан, менинг отам-онам,
Синглим, опам ҳам сенсан.
Акам-укамдай қалқон,
Онамдай бағри кенгсан.
Хаёлимдасан ҳар он,
Тушларимда ҳам сенсан.
Тонглар отар сени ўйлаб,
Юрак, қалбимда сенсан.
Азим, улкан тоғларинг,
Бобомдай кўксин керган.
Гуллаб-яшнаган боғинг,
Момомдай меҳр берган.
Кўкдаги ҳумо қушинг,
Сенинг номинг-ла учар.
Истеъдодли ёшларинг,
Улкан зафарлар қучар.
Ватан ! Сен борсан мудом,
Кўнглимда фахр жўшар.
Сенинг муқаддас номинг,
Барҳаёт, абад яшар!

Изоҳнинг ҳожати йўқ