Алоқа | Обуна

Янги йил яхшиликлар олиб келсин!

Яқинда «Кўнглим сенда» дея номланган альбоми сотувга чиққан Алишер Файз янги йилга яна бир совға тайёрламоқда. Қулай келган фурсатдан фойдаланиб, Алишер Файздан суҳбат олишга ҳаракат қилдим.

– Москва ва Қозон шаҳарларида Баҳром Назаров билан концерт бердингиз, энди қайси давлатга сафар қилишни режалаштираяпсиз?
– (Кулади). Бу ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадик, қайси давлат насиб қилса — кетаверамиз-да.
– Ижодингизда нима янгиликлар бор?
– Ижодимда янгиликлар кўп, яқингинада янги альбомим сотувга чиқди. Оллоҳ насиб қилса, тез орада янги қўшиқларни мухлисларимизга ҳавола этамиз.
– Сизнинг ҳаёт йўлларингизни ўрганиб чиқар эканман, қийинчиликларга дучор бўлганингизни билиб олдим…
– Ҳаётнинг ҳар хил синовлари бор, инсон шу синовларни енгиб ўтиши керак. Ҳар бир инсоннинг ҳаётида қийинчилик бўлади.
– Узоқ вақт мухлислар қалбида сақланиб қолиш учун нима қилиш керак, дея ўйлайсиз?
– Тинимсиз меҳнат қилиш, ижодда изланиш, янгилик яратиш керак. Ялқовланиб қолмасдан, фақат ҳаракатда бўлиш даркор!
– Сиз ҳам, бошқа санъаткорлар сингари, фарзандларингизга кам вақт ажратасизми?
– Бўш вақтим бўлди, дегандан оилам даврасида бўлишга ҳаракат қиламан. Фарзандларимнинг тарбиясини, асосан аёлимга ишонаман. Асосий вақтларини онаси билан ўтказганлиги сабабли, фарзандларимнинг тарбиясини рафиқам орқали назорат қиламан.
– Янги йилга қандай совға тайёрлаяпсиз?
– Ҳозирча сир.
– Қозоғистонлик мухлисларингизга тилакларингиз?
– Мухлисларимиз доимо соғ-саломат бўлишсин! Ҳар бир хонадонда тўй бўлсин-у ғам бўлмасин.
«Жануб жарчилари» газетасини биламиз, таҳририят ходимларига тилагим: доим янгилик излашдан чарчамасинлар, уларга ижодий изланишларида омад тилайман!
Барча санъатсевар халқимни, қозоғистонликларни эшик қоқиб, кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий қутлайман! Янги йил оилаларимизга файз ва барака олиб келсин!
Ҳа, дарвоқе, Ватанингиз мустақиллигининг 26 йиллиги муборак бўлиб, давлатларимиз орасида санъат ва маданият кўприги мустаҳкам бўлаверсин!
– Ташаккур! Ижодингизга омад тилаб, сиздан янги қўшиқларни кутиб қоламиз.

Суҳбатни Валижон АЗИМ олиб борди.

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат