Алоқа | Обуна

Янги йил омад келтирсин!

Нозимбек АБДИВАЛИЕВ, невролог шифокор:
– 2017 йил ҳаммамиз учун омадли сана бўлди, дея ўйлайман. Эски йилни шукроналик билан кузатиб, Янги йилда янгича қувонч ҳаммамизга йўлдош бўлсин. Барчангизни Янги йил байрами билан табриклайман! Ишларингизга омад, оилаларингизга тани-жони соғлик, бахт-саодат тилайман! Оллоҳим барча беморларга ўз шифосини берсин. Орамиздаги дўстлик, қардошлик ришталари узилмасин.
Ҳамкасбларимга тилакларим: мана шундай эъзозли касбда Оллоҳим сизларга йўлдош бўлсин. Беморларни даволашда, асло ҳорманг! Ҳар доим эл олдида эъзозда, ҳурматда бўлинг. Янги йилда янгича ютуқлар, янгича юксалишлар ҳамроҳингиз бўлсин. Эришолмаган мақсадларингизга, ниятларингизга Янги йилда эришишингизга тилакдошман. Оилангизга бахт-саодат тилайман!
Азиз юртдошлар, сизда ҳамма нарса мукаммал-у, лекин соғлигингиз панд бериб турса, бу, албатта яхши эмас. Шундай экан, 2018 йилда сизга, фақат ва фақат мустаҳкам соғлик тилайман. Қолганлари мана шу соғлик туфайли ўз маромида бўлади.

Янги йил келтирсин бахт,
омад, қувонч,
Ҳеч қачон дўстлардан
кетмасин ишонч.
Самимий бўлсин, албат суҳбатда сўзлар.
Ёшланса — қувончдан ёшлансин кўзлар!

Янги йил ҳаммамизга муборак бўлсин!

Share this Post :

Изоҳнинг ҳожати йўқ

Изоҳ ҳожат